Элликқалъа туманидаги “Bustan Silk” масъулияти чекланган жамиятида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси М. Аҳмедова бошчилигида пиллачиликни ривожлантириш масалалари бўйича кўргазмали семинар бўлиб ўтди.

Семинар давомида барча туман ҳокимлари ўринбосарлари  – Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиқлари  пиллачилик соҳасида олиб борилаётган ишлар, пиллани қайта ишлаш, мато тўқиш жараёнлари билан яқиндан танишдилар. Жумладан, давлатимиз раҳбарининг жорий йил 15 мартдаги “Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарорининг ижросини таъминлаш, пилла  етиштиришни қўллаб - қувватлашга қаратилган ушбу қарорнинг амалий ижроси ва ундан кутилаётган натижалар, пиллачиликда аёлларнинг ўрни ва уларнинг бу жараёндаги фаоллигини янада оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

Таъкидланганидек, бугунги кунда мамлакатимизда қишлоқ хўжалигининг барча тармоқлари сингари пиллачиликни ҳам барқарор ривожлантириш борасида изчил ислоҳотлар олиб борилмоқда. Бу борада белгилаб берилган устувор вазифалар ижросини таъминлашда тармоқда янги технологияларни жорий қилиш ва соҳадаги мавжуд муаммоларнинг ечимига қаратилган илмий йўналишлар устида изланишлар олиб борилмоқда Маълумки, сўнгги йилларда пилла етиштириш бир неча мавсумда амалга оширилмоқда. Мамлакатимизда ривожланган давлатларнинг сифатли пилла хомашёси етиштириш, унинг ҳосилдорлигини ва навдорлигини ошириш ҳамда технологик кўрсаткичларини яхшилаш борасида янги, самарали, илмий асосланган инновацион технологиялари кенг жорий этилмоқда.

Элликқалъалик пиллакорлар Қорақалпоғистон Республикасида биринчилар қаторида пилла топшириш шартномавий режасини бажардилар. Туманда  жорий йилда  3 минг 367 қути ипак қуртидан давлатга 202 тонна сифатли пилла топшириш режаси белгиланган эди. Бунинг учун “Bustan  Silk” масъулияти чекланган жамияти томонидан 254 та фермер хўжалиги ҳамда 973 нафар касаначи билан контрактация шартномаси тузилди. Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикасининг барча туманлари пилла топшириш бўйича шартномавий режаларини бажарди.

Семинар иштирокчилари тумандаги “Қирққизобод” овул фуқаролар йиғинида жойлашган пилла уруғини етиштириш ишларини кўздан кечирдилар. Бугунги кунда  соҳани янада ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъмишлаш, бунинг учун элликқалъалик пиллакорлар тажрибасини Оролбўйи ҳудудида кенг жорий этиш юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пиллачиликда Элликқалъа тажрибаси ўрганилди