“Ўзбекипаксаноат” уюшмасида пиллачилик соҳасида жорий йил 9 ойида амалга оширилган ишлар сарҳисобига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Маълумки, мамлакатимиз ипакчилик соҳасида кўп йиллик бой тажриба, юксак салоҳиятга эга. Халқимизнинг мазкур йўналишда эришган ютуқлари халқаро миқёсда ҳам эътироф этилган. Айни кунларда ҳам соҳа ривожланмоқда. Биргина жорий йилнинг январь–июнь ойларида республика бўйича жами 30,1 минг тонна пилла хомашёси тайёрланган. Бу кўрсаткич 2024 йил билан солиштирилганда 0,4 фоизга ошган.

“Ўзбекипаксаноат” уюшмаси раиси в. б. Икром Сайфуллаев бошчилигида бўлиб ўтган йиғилишда экспорт ва инвестиция масалалари муҳокама этилди. 9 ойлик прогноз кўрсаткичларини бажармаган тизим корхоналари билан "корхонабай" ишлаш тизимига ўтилиши қайд этилди.  

Топшириқлар ижросини сўзсиз таъминлаш ҳамда ижро интизоми бўйича жорий йил якунигача бажариладиган вазифалар белгилаб олинди.

Шунингдек, йиғилишда тадбиркорлар таклифлари тингланди. Барча таклифлар бирма-бир қайд этилди ҳамда умумлаштирилган ҳолда соҳани ривожлантириш учун устувор вазифа сифатида хизмат қилувчи таклифлар жамланмаси ишлаб чиқилиши белгиланди.

Гулноза Бобоева,

ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пиллачилик соҳасида амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинди