Сирдарё вилоятининг Гулистон туманида жойлашган Олтин водий ва Фурқат маҳаллаларида оила мустаҳкамлигини таъминлаш, ажримларнинг олдини олиш ва ижтимоий бирдамликни кучайтиришга қаратилган учрашувда туман ҳокими вазифасини бажарувчи Олимжон Жўраев иштирок этди.

Учрашувларда нуронийлар, “Оқила аёллар” ҳаракати аъзолари, маҳалла фаоллари ва ташкилотлар вакиллари қатнашди. Шу куни Олтин водий маҳалласининг фидокор пиллакорларидан бири Шаҳодат Худойбердиева хонадони пилла терими ҳашарчилари билан файзли бўлди. Ҳашарда туман ҳокими ва жамоатчилик вакиллари ҳам иштирок этди. 

Ҳашар жараёнида Шаҳодат Худойбердиева томонидан парвариш қилинган ипак қуртларининг яхши ҳосил бергани, агротехник тадбирлар ўз вақтида амалга оширилгани ва унинг тажрибаси бошқа маҳаллаларда ҳам самара бергани таъкидланди. 

[gallery-23514]

Ғулом Примов, Шаҳриёр Ортиқбоев (сурат) ЎзА мухбирлари.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пилла терими жараёнидаги самимий суҳбатлар