Республика Шошилинч Тез Ёрдам илмий маркази Бухоро филиали етакчи мутахассислари томонидан Пешку туманида чуқурлаштирилган тиббий кўрик ва юқори технологик операциялар самарали бажарилди.
Ўтказилган чуқурлаштирилган тиббий кўрик туман кўп тармоқли марказий поликлиникасида амалга оширилди. Тиббий кўрикда 598 нафар фуқаролар иштирок этди. Шулардан 147 тасида терапевтик, 59 тасида хирургик, 31 тасида гинекологик, 82 тасида неврологик патологияси бўлган ва 20 нафар болаларда турли касалликлар аниқланди. Касаллик аниқланган беморларда босқичма-босқич амбулатор, стационар ва уй шароитида соғломлаштириш режалари тузилди.


Шунингдек, ўзгалар ёрдамига муҳтож, I-II-ногиронлик гуруҳига мансуб 3 нафар беморлар ҳудудий поликлиника врачлари билан биргаликда хонадонга бориб кўрилди. Уларга ихтисослик бўйича соғломлаштириш режаси асосида мутахассислар томонидан тиббий маслаҳат ва тавсиялар берилди.
Шунингдек, филиалдан ташриф буюрган травматолог, хирург, гинекологлардан иборат операцион бригада тўлиқ стерил тиббий асбоб-анжомлар тўплами билан туманнинг “Emergency department” бўлимида операциялар ўтказди.


Зариф Комилов, ЎзА мухбири.