Пойтахтимизда Парламентлараро иттифоқнинг 150-Ассамблеяси ўз ишини давом эттирмоқда. Мазкур нуфузли йиғиннинг Марказий Осиёда илк бор Тошкент шаҳрида ўтказилиши юртимизнинг халқаро майдондаги обрўси ортиб бораётганидан далолат.

ЎзА мухбири анжуманда иштирок этаётган Италия делегацияси раҳбари Пьер Фердинандо Касинидан ушбу ташкилотнинг глобал миқёсдаги овози ва диёримизда парламентаризм ривожи хусусидаги фикрларини ёзиб олди.

– Аввало қайд этиш жоиз, юртингиз Парламентлараро иттифоққа 1992 йилдан аъзо бўлса-да, ташкилот билан фаол ҳамкорлик 2017 йил, яъни Ўзбекистон ўз тараққиёти янги босқичига ўтган, изчил ислоҳотларни дадил бошлаган пайтда қайта тикланди. Шу қисқа даврда республика миллий парламентаризм ва барқарор ривожланиш бўйича улкан тажриба тўплади.

Мазкур тадбирга мезбонлик эса минтақавий етакчиликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади. Шу орқали Тошкент Марказий Осиёнинг дипломатия маркази сифатида шакллана бошлайди.

Ассамблея Ўзбекистоннинг нафақат сиёсат, балки маданият, инсон ҳуқуқи мавзуси муҳокамаси учун муҳим платформа сифатидаги позициясини баён этиш, халқаро ташаббусларга фаол қўшилиш имкониятидир.

Бугун Ассамблея доирасида бўлиб ўтган Бошқарув Кенгаши мажлисига Парламентлараро иттифоқ Президенти Тулия Эксон раислик қилди. 150-юбилей Ассамблея Президенти лавозимига Ўзбекистон Олий Мажлис Сенати Раиси номзоди илгари сурилди ҳамда Кенгаш аъзолари бир овоздан Танзила Норбоевани Ассамблея Президенти этиб сайлади.

Хулоса шуки, мазкур тадбир барчамизга парламентлар ўртасида халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар бўйича ўзаро тажриба алмашиш, Ўзбекистон парламенти фаолияти билан яқиндан танишиш имконини беради. Қабул қилинадиган ҳужжатлар умумий фаолиятимиз учун амалий “Йўл харитаси” бўлиб хизмат қилиши шубҳасиз.

Ўткир Алимов ёзиб олди.

ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пьер Фердинандо Касини: Ассамблеяга мезбонлик Ўзбекистоннинг минтақавий етакчилигини мустаҳкамлайди