Ҳуқуқий муносабат

Жорий йилнинг 1 мартидан бошлаб 60 ёшга етган эркакларга ва 55 ёшга етган аёлларга пенсиялар шу куннинг ўзида “автоматик” тарзда, яъни бирор-бир турдаги ҳужжат талаб этмаган ҳолда тайинланади. Шунингдек, пенсияга чиқиш жараёнларида айрим имтиёзлар ҳам белгиланди.

Бу ҳақда Тошкент давлат юридик университети Киберҳуқуқ кафедраси ўқитувчиси Жавоҳир Эшонқулов қуйидагиларни маълум қилди.

–Зарарли ва хавфли ишлаб чиқариш омилларига эга бўлган ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичларни Рўйхатга киритиш зарурати ҳақидаги ходимларнинг таклифлари икки нусхада тайёрланиб, иш берувчи ҳамда корхона касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органига юборилади.

Рўйхатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифларни тайёрлаш ва иш берувчига тақдим этиш учун Комиссия қуйидагиларни текширади.

Жумладан, иш жойининг режаси ишлаб чиқаришлар, ишлар ва ускуналар жойлашган корхонанинг бош лойиҳасига мослиги, технологик жараёнга, ускуналарни ишлатиш бўйича қоидаларга риоя этилгани, жиҳозлар, асбоблар ва ускуналар созлиги ҳамда жамоа ва шахсий ҳимоя воситаларининг мавжудлиги ва яроқлилиги, ҳимоя кийимининг мавжудлиги ва мослигини кўриб чиқади.

Текшириш вақтида аниқланган меҳнат шароитларининг белгиланган меъёрларга нисбатан бузилиши ҳолатлари ва камчиликлар аттестация ўтказилишига қадар бартараф этилади.

Гулноза Бобоева,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пенсияга чиқишда янги имтиёзлар белгиланди