Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Пайариқ туман бўлими томонидан ушбу тумандаги йўллардан фойдаланиш корхонасида бюджетдан ажратилган маблағларнинг мақсадли ишлатилиши ўрганилганда 112 миллион сўм бюджет маблағлари талон-торож қилинганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан корхона мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Самарқанд вилоят прокуратураси, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари корхона ва ташкилотлар, муассасаларда бюджет маблағларининг мақсадли сарфланиши юзасидан мунтазам ўрганишлар ўтказиб, содир этилган жиноят учун жазо муқаррарлигидан огоҳлантирмоқда.
Ғ.Ҳасанов, ЎзА мухбири