Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 6-туридан ўрин олган “Нефтчи” – “Пахтакор”, “Шўртан” – “Машъал” ва “Бухоро” – “Насаф” жамоалари баҳси кескин ва муросасиз беллашувларга бой ўтди.

Пойтахтимиздаги “Жар” стадионида ўтказилган мазкур учрашувда “Бухоро” 1:3 ҳисобида “Насаф”га имкониятни бой бериб қўйди. Учрашувда “Насаф” жамоасидан Игор Голбан, Стефан Чолович, Муродбек Раҳматов ўз ҳисобига голларни ёзиб қўйган бўлса, “Бухоро”нинг битта голини Сардор Қулматов киритди. Шунингдек, ушбу турда "Шўртан" Сардор Абдураимовнинг ягона голи эвазига "Машъал"ни таслим этди. 

Турнинг марказий учрашувларидан бири бўлган “Нефтчи” ва “Пахтакор” клублари баҳси Фарғонадаги “Истиқлол” стадионида ўтди. Суперлигани муваффақиятсиз ўтказаётган “Пахтакор” азалий рақибига қарши сафарда ўтган ўйинда ўта ҳужумкор ўйин намойиш этди. 

Учрашувнинг биринчи бўлими 23-дақиқасида Умар Адҳамзода ҳисобни очган бўлса, Браян Риаскос 43-дақиқада гол уриб ҳисобни 0:2 кўринишига олиб келди. Сўнгра, Игор Сергеев 45+1-дақиқада ўз номини таблога ёздириб қўйди. Шунингдек,  Умар Адҳамзода, 45+6-дақиқада ўзининг иккинчи голига муаллифлик қилди. Шу тариқа, пойтахтимиз клуби сафардан йирик 0:4 ҳисобидаги ғалаба билан қайтди.

Миллий чемпионатимизда бугун, 20 апрель куни ОКМК – “Сўғдиёна”, “Андижон” – “Динамо” ва  “Сурхон” – “Навбаҳор” клублари ўртасида учрашувлар ўтказилади.

Маълумот тариқасида айтиш жоизки, “Cурхон” – “Навбаҳор” жамоалари бугунга қадар ўзаро 36 марта рўбарў келган ва уларда 25 маротаба  “Навбаҳор” ғалаба қозонган. “Сурхон” 6 та ўйинда ғолиб бўлган бўлса, 5 та баҳсда жамоалар дуранг қайд этган. Тўплар нисбати – 87/26 “Навбаҳор” фойдасига. Ўзаро учрашувларда “Навбаҳор” 80 очко, “Сурхон” эса 23 очкони қўлга киритган.  Ушбу жамоалар ўртасидаги ўйинлардаги энг йирик ҳисоб 9:0 бўлиб, ушбу натижа 1997 йили Наманганда “Навбаҳор” жамоаси томонидан қайд этилган.  

Дарвоқе, “Сурхон-арена” стадионида ўтадиган “Сурхон” ва “Навбаҳор” учрашувини Наим Қосимов бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Унга қанотларда Фарҳод Усмонов ва Элнур Дониёров ёрдам беради. ВАР ҳаками этиб Фирдавс Норсафаров тайинланган бўлса, Зилола Раҳматова унга ассистентлик қилади.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Пахтакор” муҳим ўйинда рақибини тор-мор этди