Бундан 46 йил муқаддам ўзбек футболининг афсонасига айланган “Пахтакор” жамоасининг 17 нафар аъзоси машъум авиаҳалокат туфайли бу ёруғ оламни тарк этган эди.

1979 йилнинг 11 августи. Тошкент вақти билан соат - 13:35. Шу лаҳзада “Тошкент-Гурьев-Донецк-Минск” рейсида парвоз қилаётган ТУ-134 самолёти “Челябинск-Кишинёв” рейсини бажараётган шу русумдаги бошқа самолёт билан тўқнашиб кетади.

Фожиа ердан 8400 метр баландликда юз берди ва икки самолёт бортида бўлган 178 нафар киши ҳалок бўлди. Улар орасида ўша вақтда ўзбек футболи фахри ҳисобланган «Пахтакор» жамоасининг 17 нафар аъзоси ҳам бўлган.

Бугун орадан 46 йил ўтган бўлса-да, бу мудҳиш фожиа ҳали-ҳамон футболимиз фидойилари, миллионлаб ишқибозлар қалбига қайғу солади. Юракларнинг туб-тубида уларнинг ёрқин ўйинлари муҳрланган.

Самоларга сочилиб кетган ўзбек футболининг оппоқ орзулари. Йиллар давомида 11 август мамлакатимиз спорти, хусусан футбол ҳаётида “Пахтакор-79” хотира куни сифатида кенг нишонланади.

Бугун “Пахтакор-79” хотира куни тадбирлари "Пахтакор" стадионидаги ёдгорлик олдида бошланди. “Боткина” қабристонида марҳумлар ёд этилди. Уларнинг хотирасига тиловатлар қилинди.

Ушбу сана муносабати билан "Пахтакор-79" хотираси учун Ўзбекистон ва Россия фахрийлар жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви 14 август куни Тошкентдаги "Жар" стадионида бўлиб ўтади.

Мазкур ўйинда Игнатий Нестеров, Ғулом Ҳалимтоев, Анвар Ғофуров, Бахтиёр Ашурматов, Абдумажид Тоиров, Темур Кападзе, Сервер Жепаров, Одил Аҳмедов, Миржалол Қосимов, Азамат Абдураимов, Равшан Эрматов, Маъмур Икромов, Шерзод Шарипов, Шуҳрат Мақсудов, Ҳикмат Ҳошимов, Шавкат Насибуллаев, Павел Соломин, Камолиддин Мурзоев, Одил Исабоев, Бекзод Маматқулов, Игорь Шквирин, Собир Ходиев, Мурод Алиев, Жафар Ирисметов Ўзбекистон терма жамоаси шарафини ҳимоя қилади.

Россия терма жамоаси таркибида эса Ринат Дасаев, Дмитрий Аленичев, Егор Титов, Валерий Шмаров, Сергей Кирьяков, А.Черкес, В.Булига, А.Мурнин, Р.Войдел, О.Девиченко, Д.Дегтев, А.Колесников, С.Захаров, С.Хрипунков каби футбол фахрийлари майдонга тушиши кутилмоқда.

Бундан ташқари, шонли жамоа хотирасига бағишланган анъанавий "Пахтакор-79" хотира турнири бу сафар 2013 йилда таваллуд топган ёш футболчилардан иборат жамоалар ўртасида ташкил этилди.Бир хафта давомида ўтказилган баҳсларда 16 та жамоа ғолиблик учун кураш олиб борди.

Кеча "Пахтакор-79" хотира турнирининг ҳал қилувчи баҳслари бўлиб ўтди. 3-ўрин учун кечган ўйинда "Бунёдкор" "Локомотив"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этган бўлса, "Пахтакор" ва ОКМК финал ўйинида рўбарў келди.

Баҳснинг асосий вақтида жамоалар муроса йўлини танлашди - 2:2. Пенальтилар сериясида “Пахтакор” издошлари 6:5 ҳисобида муваффақиятга эришди.

Ўзбек футболининг афсоналари Биродар Абдураимов ва Тўлаган Исоқов, “Пахтакор” жамоаси бош мураббийи Камолиддин Тожиев, футболчилар Умар Адҳамзода, Заид Таҳсин, Брайан Риаскос ва Жонатан иштирок этиб, мусобақа совриндорлари ҳамда энг яхши ўйинчиларга эсдалик совғаларини топширишди.

Тўлқин Рўзиев,

ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Пахтакор-79”: Хотира, армон, ушалмай қолган орзулар ёди