Уруғчиликни ривожлантириш маркази ҳамда Ўзбекистон Фанлар академияси Геномика ва биоинформатика маркази ҳамкорлигида “Пахтачиликда инновацион ёндашувлар ва интенсив агротехнологиялар, уруғчилик тизимини ривожлантириш истиқболлари” мавзуида семинар-тренинг бўлиб ўтди.

Тадбирда пахтачилик соҳасида замонавий ёндашувлар, ресурс тежовчи технологиялар ва юқори ҳосилдор навлар етиштириш борасидаги тажрибалар алмашилди. Уруғчилик тизимини такомиллаштириш йўналишида олиб борилаётган ишлар таҳлил қилинди.

Шунингдек, соҳа олимлари ва тажрибали мутахассислар томонидан агротехнологик янгиликлар, рақамли кузатув тизимлари ва уруғлик маҳсулотлари сифатини ошириш борасидаги илмий ишланмалар тақдим этилди. Амалий машғулотлар давомида иштирокчилар агротехника жараёнларини тўғри ташкил этиш, уруғликни сақлаш ва сертификатлаш масалалари бўйича малака оширди.

Тадбир якунида инновацион тажрибаларни жойларда татбиқ этиш, илмий муассасалар ва ишлаб чиқарувчилар ўртасида ҳамкорликни кучайтириш, шунингдек, пахтачиликда барқарор ҳосилдорликка эришиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди.

Гулноза Бобоева,

ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пахтачиликда инновацион ёндашувлар муҳокама қилинди