ФОТОРЕПОРТАЖ

Фарғона вилоятининг Қўқон ва Марғилон шаҳрида Реновация дастури асосида қурилган замонавий уй-жойлар фойдаланишга топширилди.

Жараёнда Марғилоннинг Ипакчи маҳалласида маънан эскирган 68 та пастқам уй бузилиб, ўрнига замонавий 440 хонадондан иборат 11 та кўп қаватли уй барпо этилди. Қўқон шаҳрида ҳам Ғиштли Масжид маҳалласида 3 та 7 қаватли уй қуриб битказилди. Шу билан бирга, 6400 хонадондан иборат “Янги Қўқон” массиви қурилиши жадал суръатларда давом этмоқда.

Мустақиллигимизнинг 34 йиллиги арафасида ўтказилган тантанали маросимда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров иштирок этди. У янги хонадонлар эгаларига калитларни топшириб, юртимизда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари ва аҳолининг турмуш шароити яхшиланиб бораётгани хусусида сўз юритди. Нуронийлар иштирокида дуолар қилинди, аҳоли ўзининг чинакам қувончи ва мамнуниятини изҳор этди. 

[gallery-25086]

Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пастқам уйлар ўрнида баланд иморатлар қад ростлади