Яқинда Арманистон бош вазири Николь Пашинян матбуот анжуманида Россия Федерацияси билан ўзаро ҳурматга асосланган дўстона муносабатлар ўрнатишни хоҳлашини айтди.
Унинг сўзларига кўра, Арманистон ҳукумати Россия билан зиддият ва қарама-қаршиликни истамайди. Шунингдек, Пашинян Арманистоннинг Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ)га муносабати ҳақида ҳам тўхталган.
– Бизнинг аъзолигимизни “музлатиб” қўйгандан кўра, КХШТдан чиқишимиз эҳтимоли кўпроқ, - деди у.
2024 йил февралида Пашинян Арманистон КХШТдаги иштирокини “музлатиб” қўйганини маълум қилган эди.
Март ойида Ереван КХШТни молиялаштиришда иштирок этишдан бош тортди. Бироқ ташкилот бош котиби Имангали Тасмагамбетовга кўра, Арманистон билан амалий алоқалар сақланиб қолган.
С.Раҳимов, ЎзА