Шу кунларда бутун дунё нигоҳи Ўзбекистонга қаратилган. 2025 йил 5 апрель куни пойтахтимиз Тошкент шаҳрида Парламентлараро Иттифоқнинг 150-юбилей Ассамблеяси ўз ишини бошлади.

Унда мазкур ташкилотга аъзо мамлакатлар парламентлари, парламентлараро ташкилотдан 2 мингдан зиёд делегат, шунингдек, халқаро ташкилотлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этмоқда.

Эътироф этиш керакки, парламентлар билан боғлиқ бундай кенг кўламли нуфузли анжуман нафақат Ўзбекистон, балки Марказий Осиё тарихида илк маротаба минтақамизда ўтказилмоқда.  

Тадбирнинг очилишида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ташкил этилган бу нуфузли анжуман жаҳон ҳамжамияти томонидан Ўзбекистоннинг жаҳон сиёсати марказларидан бири сифатида эътироф этилаётганини ҳам тасдиқлашини қайд этди. 

“Ижтимоий тараққиёт ва адолат учун парламент ҳаракати” мавзусига бағишланган тадбирда камбағалликни бартараф этиш, муносиб меҳнат шароитларини яратиш, ижтимоий инклюзивликни қўллаб-қувватлаш ва қарор қабул қилиш жараёнида камситилган гуруҳлар иштирокини ошириш каби масалалар муҳокама марказида бўлмоқда. 

Ассамблея ишида иштирок этаётган Парламентлараро Иттифоқ Президенти Тулия Эксон нуфузли анжуманга мезбонлик қилаётган Ўзбекистон раҳбариятига, Сенатига чуқур миннатдорлик билдирди. 

– Бизнинг бу ерга ташрифимиз, албатта, Ўзбекистонга бўлган юксак ҳурматимиз ва бу ерда олиб борилаётган жараёнларга катта эътибор қаратаётганимизни кўрсатади, – деди Т.Эксон. – Шу билан бирга, Ўзбекистон Парламентлараро Иттифоқ тамойилларини – дипломатия, демократия ва бошқа соҳаларда фаол қўллаб-қувватлаётган давлатлардан биридир. Кейинги йилларда Ўзбекистонда амалга оширилган ислоҳотларни эътироф этамиз ва мамлакатнинг қандай тараққий этганини кўриб турибмиз. Ўзбекистон Президентининг қуйи ва юқори палаталарда аёллар сонини кўпайтириш йўлида кўрсатган ҳаракатларини таъкидлаб ўтмоқчиман. Умумий ҳисобда, Ўзбекистон парламентида аёллар сони 38 фоизга етди. Бу эса ҳозирда жаҳондаги ўртача кўрсаткич (26 фоиз)дан анча юқори. Бу кўрсаткич Ўзбекистоннинг бу йўналишда катта ютуқларга эришганини билдиради.

[gallery-22697]

Парламентлараро Иттифоқ Бош котиби Мартин Чунгонг Тошкент – парламент дипломатиясининг пойтахтига айланганини эътироф этди. Бу йиғилиш глобал ҳамжамият дуч келаётган муаммолар, зиддиятлар ва низоларни мулоқот орқали ҳал қилиш мумкинлигини кўрсатувчи намунага айланишига ишонч билдирди.

Ассамблея биринчи иш кунида учрашувлар, самарали мулоқотлар ташкил этилди. Кун давомида Аёл парламентарийлар бюроси мажлиси, Парламент аёл аъзолари форумининг 39-сессияси бўлиб ўтди. Ассамблеянинг тантанали очилиш маросими ҳам ўтказилди. 

Халқаро тадбирнинг иккинчи иш кунида Ассамблея бошқарув қўмитаси, Бошқарув кенгаши, Соғлиқни сақлаш бўйича маслаҳат гуруҳи мажлислари ўтказилди. Тинчлик ва халқаро хавфсизлик масалалари бўйича доимий қўмита, Барқарор ривожланиш бўйича доимий қўмиталарда резолюция лойиҳаси муҳокама қилинди. Ёш парламентарийлар форуми кенгаши, Парламентлар бош котиблари ассоциацияси йиғилиши ташкил этилди. 

“Парламентнинг ижтимоий ривожланиш ва адолат йўлидаги саъй-ҳаракатлари” мавзусидаги умумий мунозаралари бошланди. 
Ассамблеянинг иккинчи иш кунида Бошқарув кенгаши мажлиси бўлиб ўтди. Унга Парламентлараро Иттифоқнинг Президенти Тулия Эксон раислик қилди.

150-юбилей Ассамблея Президенти лавозимига Олий Мажлис Сенати Раиси номзоди илгари сурилди ҳамда кенгаш аъзолари бир овоздан Танзила Норбоевани Ассамблея Президенти этиб сайлади. 

Ассамблеянинг учинчи иш кунида умумий дебатлар давом эттирилди. Ассамблея ишида муҳим воқелик – тадбирга Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташриф буюрди ва нутқ сўзлади. 

БМТ ишлари бўйича доимий қўмита бюроси сессияси ўтказилди. Тинчлик ва халқаро хавфсизлик масалалари бўйича доимий қўмита резолюция лойиҳасини ишлаб чиқди.

Фан ва технологиялар масалалари бўйича ишчи гуруҳ, Демократия ва инсон ҳуқуқлари масалалари бўйича доимий қўмита, Парламент аъзоларининг Инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитаси сессиялари ўтказилди. 

Парламентлар бош котиблари ассоциацияси йиғилиши ташкил этилди. Украинадаги урушни тинч йўл билан ҳал қилиш бўйича ишчи гуруҳ сессияси ўтказилди. 

Ассамблея ўз ишини 2025 йил 9 апрелга қадар давом эттиради. Тадбир якунида жаҳон парламент ҳаракатининг ўрта ва узоқ муддатли истиқболдаги устувор йўналишларини белгилаб берадиган ҳужжат қабул қилиш режалаштирилган. 

Шунингдек, Парламентлараро Иттифоқнинг резолюциялари қабул қилинади.

Норгул Абдураимова, Носиржон ҲАЙДАРОВ (сурат), ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Парламентлараро Иттифоқнинг юбилей Ассамблеяси юқори савияда ўтказилмоқда