Тошкент шаҳрида Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси ўз ишини давом эттирмоқда.

Айтиб ўтиш керакки, Парламентлараро иттифоқ дунё мамлакатларининг қонун чиқарувчи органлари учун глобал мулоқот майдони ҳисобланиб, унинг доирасида муҳокама қилинган масалалар жаҳон ҳамжамияти эътиборига етказилади. 

Парламентлар ўртасидаги алоқаларни рағбатлантириш ва тинчлик ҳамда ҳамкорликни мустаҳкамлаш ишида биргаликда фаолият кўрсатиш учун уларни бирлаштириш Парламентлараро иттифоқнинг асосий вазифаларидан биридир. 

Бугун, 6 апрель куни Ассамблея доирасида Бошқарув кенгаши мажлиси бўлиб ўтди. Унга Парламентлараро иттифоқнинг Президенти Тулия Эксон раислик қилди. 

Тадбирнинг кун тартибига 150-юбилей ассамблея Президенти лавозимига Олий Мажлис Сенати Раиси номзоди илгари сурилди ҳамда кенгаш аъзолари бир овоздан Танзила Норбоевани Ассамблея Президенти этиб сайлади. 

Ўз навбатида, Сенат Раиси Бошқарув кенгаши аъзоларига билдирилган ишонч учун ўз миннатдорлигини билдирди. 

Н.Абдураимова, Н.Ҳайдаров (сурат), ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Парламентлараро Иттифоқнинг 150-ассамблеясига Танзила Норбоева Президент этиб сайланди