Ўзбекистон парламент делегацияси Санкт-Петербург шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ)га аъзо давлатлар Парламентлараро ассамблеяси (ПА) тадбирларида иштирок этмоқда.

МДҲ ПА кенгашининг мажлисида Кенгаш раиси, Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерал Кенгаши Раиси В.Матвиенко Парламентлараро Иттифоқ (ПИ)нинг Тошкент шаҳрида ўтказилган 150-юбилей ассамблеяси ва унинг натижаларига тўхталди. Мазкур анжуманнинг юқори савияда ташкил этилгани, қабул қилувчи томоннинг меҳмонларни қабул қилиш ва тадбир ўтказишдаги юксак маҳорати ҳамда масъулиятини алоҳида эътироф этди.

Сенат Раиси Т.Норбоева ассамблеяда МДҲ давлатлари парламент делегацияларининг фаол иштироки, уларнинг қабул қилинган ҳужжатларга қўшган ҳиссаси ҳамда илгари сурган таклифлари муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади. Шунингдек, келгусида ҳам бундай йирик халқаро анжуманларни ўтказишда ҳамкорлик қилишга доимо тайёр эканини алоҳида таъкидлади.

Шундан сўнг кун тартибидаги масалалар кўриб чиқилди. Иштирокчилар МДҲ ПA халқаро кузатувчилари Беларусь Республикаси Президенти сайлови ва Тожикистон парламент сайлови мониторинги натижаларига эътибор қаратди.

МДҲ ПA миссияси координатори, Олий Мажлис Сенати Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси A.Эшмуродов 2025 йил 2 март куни Тожикистон парламентига бўлиб ўтган сайловни кузатиш натижалари тўғрисида маълумот берди.

Кенгаш мажлисида МДҲ ПАнинг 2024 йилдаги фаолияти сарҳисоб қилиниб, келгусида ўтказилиши режалаштирилаётган халқаро саммитларга тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди.

***

МДҲ ПА доирасида Ўзбекистон Сенати Раиси Танзила Норбоева Озарбайжон Миллий Межлиси Раиси Саҳиба Гафарова билан учрашди.

Томонлар Ўзбекистон-Озарбайжон муносабатларининг жадал ривожланиши икки давлат раҳбарларининг мустаҳкам дўстлиги ва ўзаро ишончига асосланганини таъкидлади.

ПИнинг 150-юбилей ассамблеяси якунларига алоҳида эътибор қаратилди. Ушбу кенг кўламли анжуман Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси халқаро миқёсда кенг қўллаб-қувватлангани туфайли ўтказилгани таъкидланди.

Озарбайжон томонига Қўшилмаслик ҳаракати Парламент тармоғининг Бандунг руҳи 70 йиллигига бағишланган конференцияси ташкил этилгани учун миннатдорлик билдирилди.

Биринчи Ўзбекистон-Озарбайжон парламент аёл аъзолари форумига тайёргарлик ишлари ҳам диққат-марказида бўлди. Мазкур форумни ташкил этиш бўйича дўстлик гуруҳи тузишга келишиб олинди. Ўзбекистон томонидан форум концепцияси ҳамда гендер тенглик, таълим, аёллар тадбиркорлиги, туризм ва ёшлар парламентлари ҳамкорлигини қамраб олган панел сессиялар  мавзулари таклиф этилди.

Учрашув якунида томонлар парламентлараро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, икки томонлама ҳамкорлик кун тартибини кенгайтириш ва халқаро парламент тузилмалари доирасида мувофиқлаштиришга тайёр эканини тасдиқлади.

***

Сенат Раиси Танзила Норбоева Тожикистон Республикаси Мажлиси милли Мажлиси Оли Раиси Рустами Эмомали билан ҳам учрашув ўтказди.

Т.Норбоева Р.Эмомалини Тожикистон Республикаси парламенти раҳбари лавозимига сайлангани билан табриклаб, келгуси даврда ҳам икки давлат қонун чиқарувчи органлари ўртасида юқори даражадаги ҳамкорлик ва яқин алоқалар янада мустаҳкамланишига ишонч билдирди.

Суҳбат давомида икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилиниб, Ўзбекистон-Тожикистон стратегик шериклигининг мустаҳкам асоси икки давлат раҳбарларининг яқин ҳамкорлиги ва ўзаро ишончнинг юқори даражаси асосида шаклланаётгани таъкидланди.

Парламентларнинг янги таркиби шакллангани муносабати билан парламентлараро ҳамкорликни фаоллаштириш режалари муҳокама қилинди. Томонлар олий даражада эришилган келишувлар ижроси устидан парламент назорати масалаларини кун тартибига киритган ҳолда “Ўзбекистон - Тожикистон” дўстлик гуруҳи йиғилишини ўтказишга тайёрлигини тасдиқлади.

Учрашув якунида томонлар икки дўст давлат ўртасидаги парламентлараро мулоқотни мустаҳкамлаш ва ҳар томонлама шерикликни чуқурлаштириш ниятида эканини тасдиқлади.

Н.Абдураимова, ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Парламентлараро Иттифоқ ассамблеяси Тошкентда юқори савияда ўтказилгани Санкт-Петербургда эътироф этилди