Тошкент шаҳрида Парламентлараро иттифоқ 150-ассамблеяси иш бошлагани ҳақида хабар берган эдик. Ассамблея доирасида муҳим учрашувлар, самарали мулоқотлар ташкил этилди. Кун давомида Аёл парламентарийлар бюроси мажлиси, Парламент аёл аъзолари форумининг 39-сессияси бўлиб ўтди.

Ассамблеянинг тантанали очилиш маросими “Тошкент сити конгресс холл”да 19.00.да бошланди.  

Тадбирда Ўзбекистон давлат мадҳияси, Парламентлараро иттифоқ мадҳияси янгради. Тантанали тадбирда ассамблеяда иштирок этаётган 190 га яқин давлатдан келган 2 мингга яқин делегат, халқаро ташкилотлар вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.    

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Раиси Т.Норбоева, Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов, Парламентлараро иттифоқ Президенти Т.Эксон, Бош котиби М.Чунгонг сўзга чиқди.  

Парламентлараро Иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси нафақат ўзининг тарихийлиги, балки бутун мазмун-моҳияти билан жамият ва давлат ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлаш, мамлакатлар барқарор ривожланишини таъминлашнинг муҳим шарти бўлган ижтимоий соҳани ривожлантиришга қаратилгани билан ҳам аҳамиятли экани эътироф этилди.  

[gallery-22673]

“Париждан Тошкентга қадар: Парламентлараро иттифоқнинг 150-ассамблеясини нишонлаш” видеоролиги тақдимоти ўтказилди.

“Ижтимоий тараққиёт ва адолат учун парламент ҳаракати” мавзусида ўтазилаётган Ассамблея доирасида ижтимоий тараққиётга эришиш, адолатли жамиятни барпо этишда парламентлар иштирокини кенгайтириш ва фаоллигини оширишга қаратилган 90 га яқин турли тадбирлар ва дебатлар ташкил этилади.  

– Бугун жаҳон сиёсий майдонида ўзининг мустаҳкам  ўрни, обрўси ва ўз сўзига эга бўлган Парламентлараро иттифоқ парламент дипломатиясини ривожлантириш, демократик институтларни мустаҳкамлаш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда Барқарор ривожланиш мақсадларини рўёбга чиқариш каби муҳим йўналишларда фаол иш олиб бормоқда, - деди Ўзбекистон Сенати Раиси Танзила Норбоева. – Ташкилот миллий қонунчилик органларининг илғор тажриба ва амалиётларини ўзаро интеграция қилиш орқали замонавий таҳдидларни бартараф этиш бўйича парламентлар учун умумий стратегияларни ишлаб чиқишда кўмаклашиб келмоқда. Айниқса, геосиёсий вазият тобора таранглашиб бораётган бир даврда Парламентлараро иттифоқ дунёда тинчлик ва хавфсизликни сақлаш, низоларни ҳал этиш, халқаро ҳуқуқ ва тинчликпарвар сиёсатни ривожлантириш борасида парламентлар ролини кучайтиришга ҳаракат қилмоқда. Можаролар ҳудудида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, зўравонликларнинг олдини олиш ва жабрланганларга гуманитар ёрдамнинг таъминланишига алоҳида эътибор қаратмоқда.

Сиёсатда гендер тенгликни таъминлаш – Иттифоқ фаолиятидаги устувор вазифалардан бири сифатида белгиланган. Қонунчилик фаолиятида хотин-қизлар иштирокини кенгайтириш бўйича тавсия этилаётган самарали механизмлар миллий парламентларда аёллар сони йил сайин ортиб боришига хизмат қилмоқда.

Янги Ўзбекистонда давлат ва жамият ҳаётининг барча жабҳаларида ислоҳотлар изчиллик билан давом этмоқда, тараққиётнинг ҳал қилувчи босқичига қадам қўйилди. Миллий  парламентнинг ушбу жараёнларда муҳим ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий вазифаларни ҳал этишдаги роли, ваколатлари сезиларли даражада кенгайтирилди. Сўнгги йилларда Ўзбекистон парламенти халқаро парламент механизмларига фаол равишда интеграциялашиб бормоқда.  

Тантанали тадбирдан кейин Ассамблея иштирокчилари учун Олий Мажлис номидан расмий қабул маросими ўтказилди.

<iframe width="650" height="480" src="https://www.youtube.com/embed/1bZBRerEAxI?si=J0ccbYq-FPfeVEyc" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Норгул Абдураимова,
Носир Ҳайдаров (сурат),
Нишон Абдувоитов (видео), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Парламентлараро иттифоқ 150-ассамблеяси тантанали очилиш маросими ўтказилди