Бутунжаҳон пара таэквондо федерацияси ноябрь ойи учун ўзининг янгиланган рейтинг жадвалини эълон қилди. Қувонарлиси, ушбу рўйхатдан Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларининг 15 нафари жой олди.
Янгиланган рейтингга кўра, +80 кг. вазн тоифасида Асад Тоштемиров 469.01 очко билан биринчи ўринда қайд этилган бўлса, ушбу вазндаги Асадбек Анваров 11-ўринда қолди. Шунингдек -70 кг. вазнда Жавоҳир Алиқулов 256.38 очко жамғариб, кучли учликдан жой олди.
Қуйида қолган пара таэквондочиларимиз рўйхати билан танишасиз:
Эркаклар:
58 кг: Санжарбек Мухторов (67.93 очко билан 15-ўринда)
63 кг: Зуҳриддин Тоҳиров (195.77 очко билан 6-ўринда)
63 кг: Қудратжон Ҳайдаров (136.71 очко билан 7-ўринда)
80 кг: Қудрат Муҳаммадиев (140.22 очко билан 10-ўринда)
+80 кг: (101.42 очко билан 11-ўринда).
Аёллар:
47 кг: Зиёдахон Исоқова (340.92 очко билан 3-ўринда)
47 кг: Қизлархон Исомиддинова (56.40 очко билан 14-ўринда)
52 кг: Кароматхон Рустамова (72.72 очко билан 10-ўринда)
52 кг: Умида Мамаражабова (48.64 очко билан 15-ўринда)
57 кг: Камола Жўраева (69.82 очко билан 10-ўринда)
57 кг: Каримахон Мелиқўзиева (57.11 очко билан 11-ўринда)
65 кг: Розияхон Эргашева (55.84 очко билан 15-ўринда)
+65 кг: Гулжаной Наимова (465.88 очко билан 2-ўринда).
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА