Хитойнинг Таян шаҳрида пара таэквондо бўйича "Халқаро таэквондо федерацияси Президенти кубоги" ўтказилди. Унда дунёнинг 30 га яқин мамлакатидан 200 нафардан ортиқ пара таэквондочилар қатори Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам иштирок этди.
Мусобақада Асадбек Тоштемиров (+80 кг.) Қудрат Муҳаммадиев (-80 кг.) ва Каромат Рустамова (-52 кг.) барча рақибларини енгиб, олтин медалга сазовор бўлди. Зуҳриддин Тоҳиров (-63 кг.) ва Қизлархон Исомиддинова (-47 кг.) эса финалга қадар ўтган беллашувларда ғалаба қозониб, кумуш медални қўлга киритди. Шунингдек, Қудратжон Ҳайдаров (-63 кг.), Қудратулло Суннатов (-70 кг.) ҳамда Каромат Қосимова (+65 кг.) ташкилотчилар томонидан бронза медали билан тақдирланди.

Шу тариқа, 3 тадан олтин ва бронза ҳамда 2 та кумуш, жами 8 та медалга эга чиққан Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида медаль жамғаришда биринчи бўлди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА