Миср пойтахти Қоҳира шаҳрида бўлиб ўтган пара дзюдо бўйича Гран-при турнири ўз ниҳоясига етди. Икки кун давом этган мусобақада дунёнинг 31 та мамлакатидан 150 нафарга яқин спортчи иштирок этди.

Унда Ўзбекистон пара дзюдо терма жамоаси юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилди.

Мусобақанинг иккинчи куни ҳам юртдошларимиз учун муваффақиятли якунланди. Жумладан, унда Феруза Эргашева (+70 кг) кумуш, Муҳаммад Абдуқулов (95 кг) ва Муҳаррам Абдусаматова (70 кг) бронза медалига эга чиқди.

Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси 1 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза медали билан мусобақани умумжамоа ҳисобида учинчи ўринда якунлади.

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пара дзюдочиларимизнинг Миср Гран-присидаги муваффақиятлари