Исроил армиясининг собиқ бош ҳуқуқшуноси, генерал-майор Йифат Томер-Ерушалми фаластинлик маҳбусга нисбатан оғир қийноқ акс этган видео тарқалиши ортидан ҳибсга олинди. Бу воқеа мамлакатда сиёсий кескинликни янада кучайтирди.

Томер-Ерушалми ўтган ҳафта IDF ҳарбий адлия бошлиғи лавозимидан истеъфо берганди. У видео тарқалишида ўзининг масъулиятини тан олиб, шу орқали армияга қарши “сохта тарғибот”ни инкор этмоқчи бўлганини ёзганди. Орадан кўп ўтмай, генерал Бедарот ҳудудида йўқолгани ҳақида хабар тарқалди. Бир неча соатлик қидирувдан сўнг тирик ҳолда топилган айблор қўлга олинди.

Гап 2024 йил Сде-Тейман базасида олинган даҳшатли видео тасвирга бориб тақалади. Лавҳада Исроил захира аскарлари фаластинлик маҳбусни қалқон ортига олиб кириб, қаттиқ калтаклаётгани, ўткир буюм билан жинсий қийноққа солаётгани иддао қилинган. Маҳбус оғир тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Мазкур воқеа ортидан беш аскарга нисбатан суд жараёни бошланган. Улар айбловни рад этмоқда. Шу иш атрофида жамият иккига бўлинган: ўнг қанот сиёсатчилар видеони “Исроил армиясига бўҳтон” деб атаб, Томер-Ерушалмини хоинликда айбламоқда, чап қанот эса рад этиб бўлмайдиган далил деб ҳисобламоқда.

Ушбу воқеа асносида БМТ комиссияси ҳам Ғазодан олиб кетилган кўплаб қўлга олинганларга нисбатан қийноқ ва зўравонлик ҳолатлари ҳақида ҳисобот берган. Исроил ҳукумати позицияси қатъий: улар тизимли суистеъмолни инкор этиб, ҳар бир шикоят бўйича текширув ўтказилганини таъкидламоқда.

Айбланувчи билан бирга яна бир собиқ юқори лавозимдаги ҳарбий прокурор қўлга олинган. Можаро давом этаркан, бу воқеа Исроил армияси ва сиёсий тизимида ҳисобдорлик, ошкоралик ва уруш шароитидаги этик меъёр билан боғлиқ кескин баҳсни авж олдирди.

Мусулмон Зиё, ЎзА

Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Панжара ортидаги азоб: Исроилда собиқ расмий ҳибсга олинди