Яқинда “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси раҳбарияти ва БМТнинг Саноатни ривожлантириш ташкилоти (UNIDO) бош директорининг ўринбосари Сийонг Зоу ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Ўзбекистонда тўқимачилик саноатини модернизация қилиш ва уни халқаро бозорга интеграциялаш мақсадида амалга оширилаётган техник кўмак лойиҳаси доирасида ташкил этилган мазкур мулоқотда бу борадаги асосий натижалар ва келгуси режалар хусусида сўз борди.

Учрашувда иқтисодий диверсификация, кичик ва ўрта бизнес субъектларини халқаро бозорга олиб чиқиш, шунингдек, маркетинг, брендинг ва дизайнда инновацион ёндашувларни жорий этишга эътибор қаратилди. 

Уюшма ахборот хизматига кўра, мулоқот чоғида лойиҳа доирасида иштирок этиш истагини билдирган маҳаллий корхоналар ҳақида ҳам фикр алмашилди. Таъкидланишича, бу жараёнда улар фаолиятини янада ривожлантириш ва халқаро бозорда рақобатбардошлигини оширишга қаратилган қўшимча механизмлар ишлаб чиқиш муҳим ҳисобланади.

Учрашув якунида томонлар ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва лойиҳа доирасида ишларни самарали ташкил этиш юзасидан келишиб олди.

 Н.Зиёдуллаева тайёрлади,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси ва UNIDO тўқимачилик соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлайди