ФОТОРЕПОРТАЖ

Наманган вилояти Давлатобод туманидаги "Янги Ўзбекистон" боғида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганининг 33 йиллиги муносабати билан тантанали тадбир ташкил этилди. Унда ҳарбий оркестр, байроғдорлар, махсус техникалар паради бўлиб ўтди. Улар байроқни баланд кўтариб, шаҳар кўчалари бўйлаб ҳаракатланиб ўтдилар. Бу манзара фуқароларга байрамона кайфият бағишлади.

Тадбирни Наманган вилояти ҳокими ўринбосари Ғуломжон Муродхўжаев очиб берди. У ўз нутқида байроқнинг аҳамиятига алоҳида тўхталиб, унинг давлатчилик тарихидаги ўрни ҳақида сўз юритди. Байроқ – озодлик, жасорат ва тараққиёт тимсоли экани таъкидланди.

[gallery-20441]

Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун Наманганда кўтаринки руҳда нишонланди. Тадбирлар жамоатчилик учун фойдали ва тарбиявий аҳамиятга эга бўлиб, байроққа бўлган ҳурмат ва унинг тарихий аҳамиятини янада чуқурроқ англашга имкон яратди.

Тадбирдан сўнг махсус техникалар ва байроқ билан безатилган автокарвон шаҳар кўчалари бўйлаб йўл олди.

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА 

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Озодлик, жасорат ва тараққиёт тимсоли