“Ватан учун, миллат учун, халқ учун!” шиори остидаги “Умуммиллий бирдамлик фестивали” Сурхондарё вилоятида ҳам ўзгача кайфият ва кўтаринки руҳ билан бошланди.
Республика Маънавият ва маърифат маркази, Маданият вазирлиги, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, “Маърифат” тарғиботчилар жамияти, Ёшлар ишлари агентлиги ва Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамкорлигида ташкил қилинаётган фестиваль доирасидаги тадбирларда халқимиз суйган санъаткорлар, таниқли актёрлар, илм-фан, санъат, адабиёт намояндалари иштирок этмоқда.
Фестиваль доирасида маънавият, юртга садоқат, ватанпарварлик йўналишларидаги турли лойиҳалар амалга оширилмоқда, учрашувлар, концертлар, адабий суҳбатлар ташкил этилмоқда. Байрам тадбирларида қатнашаётган ҳар бир юртдошимизнинг юзида табассум, бугунги кунидан мамнунлик зоҳир.
Шеробод, Қумқўрғон, Жарқўрғон ва Ангор туманларида бўлиб ўтган “Маънавият фестивали” ҳам унутилмас воқеаларга, самимий суҳбатларга бой бўлди. Тадбирларда Ватан, юрт истиқлоли, инсон қадрини улуғлаш ғоялари бош мавзуга айланди, ҳурлик, адолат, эзгуликни тараннум этувчи куй-қўшиқлар куйланди.
Дастлаб “Инсон қадри” лойиҳаси доирасида Шеробод туманидаги манзилли колониядаги маҳкум ва маҳкумалар ҳолидан хабар олинди. Ижодий гуруҳ аъзолари иштирокида Жарқўрғон туманидаги ҳарбий қисмлардан бирида “Шижоат” ва “Ҳарбий қисмда бир куним” лойиҳалари ҳам ўтказилди.
– Бу йилги фестиваль дастури ранг-баранг бўлиб, қатор лойиҳаларни қамраб олган, - дейди Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари Наргиза Раҳматуллаева. – Аҳоли, жумладан ёшлар ўртасида китобхонлик, меҳр-оқибат, ватанпарварлик, дахлдорлик каби туйғуларини оширишга қаратилган “Умуммиллий бирдамлик”, “Китоб марафони”, “Дилдаги гаплар” каби ижтимоий лойиҳалар шулар жумласидандир.
[gallery-24683]
Учрашувларда хонадон соҳиблари билан инсон қадрини улуғлаш, қадриятларни тарғиб қилиш, меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш ҳақида суҳбатлар қурилди. Оилаларга эсдалик совғалари топширилди.
Бу каби тадбирлар юртдошларимиз, жумладан, ёшлар қалбида ислоҳотларга дахлдорлик, ўзаро меҳр-оқибат, ҳамжиҳатлик, ватанпарварлик, шукроналик туйғуларини кучайтириш, маҳаллаларда аҳоли кайфиятини кўтариш, уларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга хизмат қилиши билан аҳамиятли.
<iframe width="791" height="433" src="https://www.youtube.com/embed/cGJyfHz0I6Q" title="Ozod yurt istiqloli tarannum etildi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe> Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат, видео),ЎзА