Кейинги йилларда мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Андижон вилоятида ҳам кенг кўламли қурилиш, бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда.

Айниқса, иқтисодиёт тармоқларини ривожлантириш, янги корхоналар ташкил этиш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, аҳоли бандлигини таъминлаш, янги уй-жойлар қуриш, қўйингки, барча йўналишларда эътиборга молик ишлар амалга оширилмоқда. Мазкур жараёнларда банклар, хусусан, “Ўзмиллийбанк” АЖ, унинг вилоят бош бошқармаси ҳамда ҳудудлардаги Банк хизматлари марказлари ва офисларида фаол иштирок этиб, эришилаётган ижобий натижаларга муносиб ҳисса қўшмоқда. 

“Ўзмиллийбанк” АЖ томонидан оммавий ахбораот воситалари вакиллари учун Андижон вилоятига ташкил этилган пресс-тур доирасида ана шу йўналишдаги ишлар билан бевосита танишилди.  

Қулай тадбиркорлик ва инвестиция муҳитини яратиш, кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш, саноат, қишлоқ хўжалиги, туризм, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳаси фаолиятини рағбатлантириш ҳамда истиқболли лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этишда банкларнинг молиявий кўмаги муҳим аҳамиятга эга. Зеро, кейинги йилларда юртимизда амалга оширилаётган ҳаётбахш ислоҳотлар жараёнида банклар тадбиркорнинг энг ишончли ҳамкори сифатида намоён бўлаётгани эътиборга молик. 

Пресс-тур жараёнида журналистлар “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бош бошқармасида бўлиб, Андижон Амалиёт банк хизматлари маркази фаолияти билан яқиндан танишиш имконига эга бўлди.

Бугунги кунда “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бош бошқармаси тасарруфида 3 та банк хизматлари маркази ва 5 та банк хизматлар офиси фаолият кўрсатади. 

Андижон Амалиёт банк хизматлари марказида 19 минг 854 нафар мижозга хизмат кўрсатилади. Мижозларга пластик карточкалардан фойдаланишда қулайликлар яратиш мақсадида жойларда 10 та банкомат, 1 та АДМ қурилмаси, 412 та савдо терминали ўрнатилган. Бундан ташқари, аҳолига пластик карталар амалиётини янада соддалаштириш учун 24/7 режимда хизмат кўрсатувчи 6 та шохобча хизмати ташкил этилган.

Банк хизматлари марказида инновацион хизматлар кўрсатиш ҳажми тобора ортиб бориши ҳисобига айни пайтда мижозларнинг 90 фоизи масофадан бошқариладиган хизматлардан фойдаланиш имконига эга. Бу борада ҳисобрақамлар орқали банк айланмаларини амалга ошириш, онлайн кредит олиш ёки кредит қарздорлигини қоплаш, халқаро ва миллий пластик карточкаларда ҳар қандай банк амалиётлари ҳамда тўловларни бажариш, омонатни расмийлаштириш, хорижий валюталардаги амалиётлар, пул ўтказмалари каби тезкор ҳамда ишончли банк хизматларидан фойдаланиш мумкин.

Таъкидлаш зарур, Андижон вилоятида хизматлар соҳаси иқтисодиёт ривожида салмоқли ўрин эгаллаб келмоқда. Биргина ўтган йил якунига назар ташласак, хизмат кўрсатиш корхоналари сони кескин ўсганлигини кўриш мумкин. Хусусан, “Ўзмиллийбанк” АЖ сервис тармоғини ривожлантиришга масъул этиб белгилангандан сўнг, вилоятда ўтган 4 йил давомида мазкур молия муассасаси ташаббуси билан тижорат банклари билан биргаликда хизматлар соҳасига 
4,9 триллион сўм кредит ажратилди. Бу 2021 йилда — 0,9 триллион сўм, 2022 йилда — 1,4 триллион сўм, 2023 йилда — 1,1 миллиард сўм ва 2024 йилда — 1,5 миллиард сўмни ташкил этди.

Пресс-тур давомида ОАВ вакиллари Андижон шаҳридаги “MAHMUD EVRO DENT” масъулияти чекланган жамияти қарашли стомотология марказида бўлишди. 

Аҳолига кўрсатилаётган тиббий, хусусан, стомотологик хизматлар сифатини ошириш, замонавий ва илғор хизмат турларини йўлга қўйиш мақсадида ташкил этилган мазкур стомотология марказини замонавий жиҳоз ва ускуналар билан таъминлаш учун “Ўзмиллийбанк” томонидан 1 миллиард сўм миқдорида кредит ажратилган. 

-  Марказимизга Россия ва Европа давлатларидан энг илғор ва замонавий жиҳоз ва ускуналар харид қилиш ва олиб келиб ўрнатиш учун Ўз Миллийбанк” бизга яқиндан ёрдам берди, - дейди “MAHMUD EVRO DENT” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Музаффар Қаҳҳоров. – Андижонга илк бор олиб келинган ана шу укскуна ердамида энди тиш қўйиш учун қолиб олиб юрилмайди.

Айни пайтда тадбиркор ўз фаолиятини янада кенгайтириш, хизмат кўрсатиш сифатини янада яхшилаш пайида. Бу эса тиббий муассасада янги ва энг сўнгги технологиялар билан тўлдирилиб, мижозларга янада қулайлик яратишга хизмат қилади.

Банк кўмагида амалга оширилган мазкур лойиҳа доирасида фаолият олиб бораётган мазкур марказда айни кунда 12 нафар киши доимий иш ўрнига эга бўлди. 

Хизмат кўрсатишнинг яна бир тармоғи бўлган таълим йўналишида Андижон шаҳрида янги иш бошлаган оилавий мактабгача таълим муассасаси бугун ҳудуддаги ота-оналар ва болалар учун энг керакли маскан сифатида танилиб улгурди. 

Барча қулайликларга эга муассасада болажонларни тарбиялаш, ўқиши, пухта билим олиши учун зарур барча шароитлар яратилган. Муассасада таълим-тарбия жараёнига илғор ва инновацион иш услублари жорий этилган. 

Ҳозирда нодавлат таълим муассасада 10 дан ортиқ иш ўрни яратилган.

Фахриддин Убайдуллаев,

Зуҳриддин Умрзоқов (фото), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ўзмиллийбанк”АЖ Матбуот хизмати Андижон вилояти бўйлаб Пресс-тур ташкил этди