“Ўзмиллийбанк” АЖга 2024 йилда ишга қабул қилинган ёш ходимларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 5 мартдаги Коррупцияга қарши курашиш Миллий кенгашидаги маърузаси мазмун-моҳиятини етказиш, уларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш ҳамда бу борада уларнинг билим ва малакасини ошириш мақсадида ўқув машғулоти ўтказилди.

Ўқув машғулоти “Ўзмиллийбанк” АЖ Бошқаруви Раисининг 2025 йил 24 мартдаги фармойишига асосан ташкиллаштирилиб, тадбирга банкнинг Бош офиси ва барча ҳудудий тузилмаларида фаолият юритаётган 411 нафар ёш ходим  жалб қилинди.

Ўқув машғулотини Банк Бошқарув Раиси ўринбосари Бахтиёр Мирдовидов очиб, коррупцияга қарши курашиш йўналишида амалга оширилган ишларнинг асосий мақсади ходимларда коррупцияга, унинг ҳар қандай кўринишларига нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, коррупция ҳолатларини барвақт аниқлаш ва олдини олиш, уларнинг сабаб ва шарт-шароитларини бартараф этиш, манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик чораларини кўриш эканлигини таъкидлаб ўтди. 

Қайд этилишича, 2024 йилнинг сентябрь ойида “Ўзмиллийбанк” АЖнинг коррупцияга қарши менежмент тизимини ISО 37001:2016 халқаро стандартига мувофиқлигини сертификатлаштириш ташқи аудиторлик текшируви муваффақиятли якунланиб, банк тегишли мувофиқлик сертификатига эга бўлди. ISО 37001:2016 сертификати банкнинг фаолияти Коррупцияга қарши курашиш менежменти тизимининг халқаро стандартларга мувофиқлигини билдиради ҳамда барча даражалардаги бошқарув аппаратига шаффофлик, очиқликни ошириш ва таъминлаш юзасидан катта масъулият юклайди.

Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш Академиясининг Коррупцияга қарши курашиш илмий-таълим маркази бошлиғи, катта прокурор Худойберди Турсунбеков томонидан тингловчиларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 5 мартдаги Коррупцияга қарши курашиш Миллий кенгашидаги маърузасининг мазмун-моҳияти, белгилаб берилган энг муҳим вазифа ва мақсадлар, улардан келиб чиқадиган устувор чора-тадбирлар тўғрисида маълумот берилди. 

Шунингдек, илмий-таълим маркази бошлиғи Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш йўналишида Давлат сиёсати асослари, “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги ҳамда “Манфаатлар тўқнашуви” тўғрисида”ги қонунлар ва қонун ости ҳужжатларининг мазмун ва моҳияти, соҳадаги қонунчилик асослари ҳақида тўхталиб, ҳар бир салбий ҳолатнинг ечимини топишда коррупцияни олдини олишга масъул ходимлар вазифалари бўйича тушунчалар бериб ўтди.

[gallery-22504]

Ўқув машғулоти иштирокчиларига жойларда банкнинг ёш ходимлари амалга оширилаётган  кенг қамровли ва аниқ манзилли тарғибот-ташвиқот ишларида фаол иштирок этиши лозимлиги уқтирилди ҳамда ижро этилиши лозим бўлган вазифалар юзасидан амалий тажриба ва методик қўлланмалар асосида керакли маслаҳатлар берилди.

Ўқув машғулоти якунида мавзу юзасидан савол-жавоблар ўтказилди. 

                                       Ахборот ва банк хавфсизлиги департаменти

                                        Комплаенс назорат ва коррупцияга қарши

                                       курашиш бошқармаси.

ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ўзмиллийбанк” АЖ: ёш ходимлар учун “Коррупцияга қарши курашиш” йўналишида ўқув машғулоти