Халқимиз қадриятларга садоқати билан ажралиб туради. Зотан, аждодлар мероси авлодлар учун маънавий сабоқдир.
Шу боис сўнгги йилларда тарихий анъаналар, миллий одатлар замонавий ҳаётимизнинг бир қисмига айланиб оммалашиб бораётгани этиборга молик. Айниқса, миллий либослар челленджининг ёшлар томонидан кенг тарғиб этилаётгани фикримизга қувват бўлади.
[gallery-22525]
"Ўзмиллийбанк" АЖ жамоаси ҳам бу борада фаоллик ҳамда ташаббус кўрсатмоқда. Ҳар жума кунида ходимларимиз яшариш ва янгиланиш рамзи мужассамлаштирилган адрасу атлас матоларидан тикилган либосларда мижозларга хизмат кўрсатишни одатга айлантиришди. Ўзига хос кўриниш ва жозибага эга бу қиёфа шубҳасиз, мижозлар кайфиятига ҳам ижобий таъсир кўрсатмоқда.
Бир сўз билан айтганда, банкимиз жамоаси анъаналарни қадрлашда ўз ҳиссасини қўшаётганидан миннатдор.
“Ўзмиллийбанк” АЖ Матбуот хизмати