Бугун рақобат ҳар бир соҳа каби банк-молия тизимида ҳам ўзига хос аҳамиятга эга. Бу мазкур йўналишни янгилик ва ташаббусларсиз тасаввур этиш қийин дегани. Интерактив хизматлар, автоматлаштирилган тизим ва қулайлик банк соҳасининг доимий имиджи.
“Ўзмиллийбанк” АЖ ҳам бу борада илғор таклифларни ва ташаббусларни ҳаётга татбиқ этишда фаол иштирок этиб келмоқда. Мақсад мижозларга имкониятлар тақдим этиш орқали уларга сифатли банк хизматларини тақдим этишдан иборат. Шу боис банкимиз томонидан бозор талабини ўрганиш жараёнида аҳолининг эҳтиёжларини қаноатлантириш мақсадида истеъмол кредити, автокредитлар, микрокредитлар, овердрафтлар ва таълим кредитлари таклиф этилмоқда.
Аҳоли зич жойлашган ҳудудларда банк хизматларидан фойдаланиш мақсадида мини банклар ташкил этилиб, уларда барча турдаги чакана кредитлари берилмоқда. Жисмоний шахслар кредит қарздорлик ҳолати, мунтазам тўловлар жадвалини кузатиш, асосий қарз ва фоизлар бўйича тўловларни банкка бормасдан, “Milliy” иловаси орқали онлайн режимда тўлаш имконига эга. Шунингдек, банкнинг мобиль иловаси орқали онлайн микроқарзлар олиш дастури ҳам ишга туширилди.
Таъкидлаш жоиз, 2023 йилда Solfy тўлов картаси деб номланган лойиҳа ишга туширилди. Ушбу карта кенг ҳамкорлар тармоғида 12 ойгача фоизсиз тўловлардан фойдаланиш имконини беради, шу билан бирга, ҳар бир харид учун тўлов тенг ойлик тўловларга бўлинади. Ҳамкорлар томонидан мобиль илова ишлаб чиқилди. Унинг ёрдамида прескоринг амалга оширилади ва картага буюртма бериш, бўлиб тўлаш дастурига уланган барча ҳамкорлар билан танишиш имконияти мавжуд. Бугунги кунда 3300 компания Solfy дастурининг ҳамкорлари ҳисобланади. Media Park, Texnomart, Makro, LG, Baraka Market шулар жумласидан. Аммо бу ҳали ҳаммаси эмас. Биз ўз мижозларимиз ва ҳамкорларимиз учун қўшимча имкониятларни яратиш ҳамда товар ва хизматларни кенгайтириш мақсадида лойиҳамизни янада кенгайтириш ниятидамиз.
Кўплаб скоринг ва онлайн имкониятларнинг жорий қилиниши ҳисобига жисмоний шахсларга кредит бериш жараёни соддалаштирилди ва бугунги кунда ҳужжатларни анча тез расмийлаштириш мумкин. Бунинг самарасида 2023 йил бошидан буён 122 минг нафар жисмоний шахсларга чакана кредитлар берилди. Бу кўрсаткич олдинги йилга нисбатан 68 мингтага кўпдир. Пул кўринишида бу 3 триллион 548 миллиард сўм бўлиб, бу кўрсаткич 2022 йилга нисбатан 1 триллион 987 миллиард сўм кўп.
Бир сўз билан айтганда, бугун банк соҳасининг ҳар бир тармоғида мижозлар учун янги таклифлар ҳамда ташаббуслар ўрганилмоқда ва уларни жорий этиш борасида самарали ишлар амалга оширилмоқда. Бу эса ягона шиор “Банк-мижоз учун” тамойили амалдалигидан далолат беради.
“Ўзмиллийбанк” АЖ Матбуот хизмати
Реклама ҳуқуқи асосида