Саноатни ривожлантириш ҳар қандай мамлакат иқтисодиётининг тараққиётида ҳал қилувчи аҳамият касб этади. Айниқса, металлургия соҳаси турли тармоқларни зарур хомашё билан таъминлаб, иқтисодий ўсишнинг асосий драйверларидан бири бўлиб хизмат қилади.

Шу боис, Ўзбекистонда металлургияга катта эътибор қаратилиб, янги лойиҳалар амалга оширилмоқда ва корхоналар модернизация қилинмоқда. Шундай йирик лойиҳалардан бири “Ўзметкомбинат” АЖда қуюв-прокатлаш мажмуасидир. 

Бу ҳақда "Ўзметкомбинат" АЖ ахборот хизмати раҳбари Адҳам Имомназаров қуйидагиларни маълум қилди:

–Айни пайтда комбинатимизда қуюв-прокатлаш мажмуасининг қурилиши қизғин давом эттирилмоқда. Ушбу мажмуа йилига 1 миллион тоннага яқин иссиқ прокат ишлаб чиқариш имконини яратади. Бу эса импортга бўлган эҳтиёжни камайтириб, экспорт салоҳиятини оширишга хизмат қилади. 

Мажмуа Италиянинг "Danieli" компанияси технологиялари билан жиҳозланмоқда. Ҳозирда электрда пўлат эритиш печи ДСП-120, узлуксиз қуюв машинаси ва прокатлаш стани ўрнатилиши якунланмоқда. Шунингдек, туннель печи, Германиянинг "Hercules" силлиқлаш станоги ва хомашё тушириш станцияси фаолиятга тайёрланмоқда. 

Хитойнинг "Avik" компанияси томонидан етказиб берилган янги кислород станцияси эса узлуксиз техник кислород таъминотини кафолатлайди. 

Лойиҳанинг иқтисодий аҳамияти шундаки, мазкур мажмуа туфайли “Ўзметкомбинат”да 1250 та, боғлиқ тармоқларда эса 5000 та янги иш ўрни яратилади. Шу билан бирга, металлургиянинг ривожланиши қурилиш, машинасозлик ва транспорт соҳаларига ижобий таъсир кўрсатади. 

Экология масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилган. ҚПМда замонавий тозалаш тизимлари жорий этилиб, чиқиндилар ҳажмини камайтириш ва энергия ресурсларидан тежамкорлик билан фойдаланиш имкони яратилмоқда. 

Янги мажмуа нафақат иқтисодий ўсишга, балки металлургия соҳасида янги технологияларни ўзлаштиришга ҳам туртки беради. Ҳозирда халқаро талабларга мос маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва ички бозорни юқори сифатли пўлат билан таъминлашга эътибор қаратилмоқда. Қуюв-прокатлаш мажмуасининг ишга туширилиши мамлакат иқтисодиётини мустаҳкамлашда муҳим қадам бўлиб, металлургия саноатининг рақобатбардошлигини ошириш ва соҳани янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилади.

Насиба Зиёдуллаева, ЎзА

Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ўзметкомбинат” АЖда қуюв-прокатлаш мажмуаси қурилмоқда