Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал демократик партиясининг сайловолди дастурида илмга чанқоқ ўғил-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, эртамиз эгаларини кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш устувор вазифа сифатида белгиланган.

Исҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллар институти талабалари ҳузурида партия вилоят кенгаши томонидан ташкил этилган мулоқотда ушбу мақсадлар ижроси ҳақида сўз борди.

O’zLiDePнинг “Ёшлар – келажагимиз бунёдкори!” шиорига ҳамоҳанг тарзда уюштирилган мазкур учрашувда партия Наманган вилоят кенгаши раиси, Республика Ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Наманган филиали директори, тиббиёт фанлари номзоди, халқ депутатлари вилоят Кенгаши раиси Солижон Мўминов иштирок этди.

Таъкидлаб ўтилганидек, бугунги кунда ёшлар билан самарали мулоқот ўрнатиш, уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш ва сиёсий жараёнлардаги иштирокини кучайтириш O’zLiDeP фаолиятининг устувор йўналишларидан биридир. Айни шундан келиб чиққан ҳолда, партия фаоллари ва депутатлар томонидан вилоятдаги олий таълим муассасаларида очиқ мулоқотлар йўлга қўйилди.

Самимий руҳда кечган тадбир давомида партия тарафидан ёшларга қаратилган дастурий мақсад ва вазифалар, айниқса, ёш авлод бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорликка йўналтириш ҳамда уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш юзасидан олиб борилаётган амалий ишлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

– Бугунги ёшлар – эртанги тараққиётимиз пойдевори. Баркамол авлод вакилларининг ҳар бир фикри, ташаббуси, орзу-умидлари биз учун муҳим. Шу боисдан ҳам O’zLiDeP ёшлар билан ишлашга доимий эътибор қаратиб келмоқда. Буни сафларимизда, айниқса, маҳаллий Кенгашларга сайланган ноиблар орасида 30 ёшгача бўлган йигит-қизларни борлигидан англаш мумкин, – дейди депутат Солижон Мўминов.

Институт талабалари учрашувда ўзларини қизиқтирган саволлар билан чиқишди, шунингдек, партия фаолияти, ёшлар учун яратилган имкониятлар, қолаверса, O’zLiDeP ташаббуси билан амалга оширилаётган грант ва танловлар ҳақида сўз борди. 

Оқилхон Дадабоев, ЎзА

Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
O’zLiDeP етакчилари талабалар ҳузурида