Самарқанд шаҳридаги спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетика бўйича ихтисослашган спорт мактабида жиу- житсу бўйича мамлакат чемпионати бўлиб ўтмоқда.
XIII асрда пайдо бўлган японча мазкур спорт тури ўзини ўзи ҳимоялаш ва қуролсиз ҳужум қилиш усулларидан иборат. Дзюдо кураши ҳам жиу-житсудан келиб чиққани айтилади.
[gallery-23071]
Мусобақанинг очилиш маросимида Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари Ҳ.Тўхтаев бугунги кунда минглаб ёшлар жиу-житсу билан мунтазам шуғулланаётгани юртимизда мазкур спорт турига бўлган қизиқиш тобора ортиб бораётганидан далолат эканлигини таъкидланди ва спортчиларга муваффақият тилади.
Барча ёш тоифаси бўйича ўтказилаётган мамлакат чемпионатида 500 нафарга яқин спортчи беллашмоқда. Ташкилотчилар мазкур чемпионат халқаро мусобақаларда иштирок этувчи спортчиларни саралаб олишда муҳим босқич ҳисобланишини таъкидлади.
Ғ.Ҳасанов, А.Исроилов (сурат), ЎзА мухбирлари