Мамлакамизнинг энергетика соҳаси сўнгги йилларда стратегик ривожланиш ва халқаро инвестицияларни жалб қилишда муҳим босқичга қадам қўйди. Бу жараёнда “Ўзбекнефтгаз” АЖ акциялари ва облигацияларининг халқаро молия бозорларидаги жойлаштирилиши алоҳида аҳамиятга эга.

Жорий йилнинг ноябрь ойида нуфузли халқаро ташкилот “Global Banking & Markets” томонидан ўтказилган йиллик конференцияда “GBM Awards: Central & Eastern Europe”, “Central Asia & Türkiye 2025” мукофотларини топшириш маросими бўлиб ўтди. Ушбу маросим доирасида “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг Лондон фонд биржасида 850 миллион долларлик облигациялари чиқарилиши “Йил битими” махсус мукофоти билан тақдирланди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ облигацияларининг жойлаштирилиши халқаро молия бозорларидаги юқори ўзгарувчанлик даврида АҚШ, Буюк Британия, Европа Иттифоқи ва Яқин Шарқнинг 100 дан ортиқ йирик глобал инвесторлар эътиборини тортди ва нефть-газ секторидаги таклифнинг ўзига хослиги билан ажралиб турди.

Мураккаб бозор шароитида амалга оширилган ушбу муваффақиятли жойлаштириш компанияга инвесторлар томонидан билдирилаётган ишончнинг ёрқин тасдиғи ҳисобланади. Конференцияда “Standard Chartered”, “J.P. Morgan”, “Citibank ва Deutsche Bank AG” каби йирик банклар ва молия ташкилотлари “Ўзбекнефтгаз” АЖга ва унинг ривожланиш истиқболларига, давлат томонидан кўрсатилаётган қўллаб-қувватлаш ҳамда трансформация жараёнларига юқори қизиқиш билдириб, ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш истагини қайд этди.

Энергетика вазирлиги ахборот хизматига кўра, ушбу муваффақият нафақат “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг халқаро миқёсдаги нуфузини янада мустаҳкамлади, балки Ўзбекистоннинг энергетика соҳасини глобал молия бозорлари олдида ишончли ва барқарор ҳамкор сифатида тақдим этишда муҳим қадам сифатида баҳоланади.

Н.Зиёдуллаева, ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ўзбекнефтгаз” Лондон фонд биржасида чиқарган облигацияси учун мукофотга сазовор бўлди