Ўзбекистоннинг ялпи ички маҳсулоти 5,8 фоизга ошди
2022 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистон ЯИМ 5,8 фоизга ошиб, 162,8 триллион сўмни ташкил этган.
Давлат статистика қўмитаси жорий йил биринчи чорагида ялпи ички маҳсулот 5,8 фоизга ошганини маълум қилди.
Дастлабки маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ҳажми жорий нархларда 162,8 триллион сўмни ташкил этди.
2021 йилнинг мос даври билан таққослаганда 5,8 фоизга ўсди.
2022 йилнинг январь-март ойларида аҳоли жон бошига ҳисобланган ЯИМ ҳажми жорий нархларда 4 миллион 604,6 минг сўм (420 АҚШ доллари)ни ташкил этиб, 2021 йилнинг мос даври билан таққослаганда 3,7 фоизга ўсди.
ЎзА