Гендер тенгликка эришиш йўлида ҳар қандай мамлакатда узоқ муддатли барқарорлик ва сиёсий қатъиятни таъминлаши мумкин бўлган механизмлар алоҳида роль ўйнайди.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Европа иқтисодий комиссияси минтақасидаги Барқарор ривожланиш мақсадлари бўйича минтақавий форум доирасида Женевада ўтказилган тадбир Барқарор ривожланиш мақсадларининг 5-мақсадини амалга ошириш масалаларига бағишланди. Мазкур шаҳарнинг Миллатлар саройида ташкил этилган давра суҳбати "Ҳаракат фурсати: гендер тенгликка эришиш учун инклюзив, далилларга асосланган ва ўзгаришларга қаратилган ечимлар" мавзусида бўлиб ўтди.   

Унда гендер тенглик соҳасидаги асосий муаммолар ва ечимларни муҳокама қилиш учун етакчи мутахассислар, сиёсатчи ва халқаро ташкилотлар вакиллари жамланди, дейилади Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази маълумотида.   

Тадбирнинг сиёсатни шакллантиришда гендер маълумотларидан фойдаланишга бағишланган биринчи йиғилиши доирасида Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори ўринбосари Д.Муродова аёллар ҳуқуқларини мониторинг қилиш, уларнинг иқтисодий ва ижтимоий интеграцияси бўйича самарали механизмларни ишлаб чиқиб, жорий этиш бўйича Ўзбекистон тажрибасини тақдим этди.   

Д.Муродова гендер сиёсатини амалга оширишда комплекс ёндашувнинг аҳамияти, аёллар ва қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун қонунчилик ва институционал ислоҳотларни ривожлантириш муҳимлигини таъкидлади.   

Бундан ташқари, муҳокамаларда Арманистон, Албания, Испания, Австрия, Молдова каби давлатлар, шунингдек, “БМТ-Аёллар” ва ЮНФПА халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этди. Мунозаралар асносида илғор тажрибалар алмашиниб, гендер тенглик соҳасидаги долзарб муаммолар атрофлича таҳлил этилди.  

Тадбир доирасида Ўзбекистонда тасвирга олинган ва давлат дастурлари орқали қўллаб-қувватланган хотин-қизларнинг ҳаёт йўлларида эришган муваффақиятларига бағишланган видеолавҳа намойиш этилди. Бу гендер тенгликка эришиш бўйича энг мақбул амалиётларни тарғиб қилишга қаратилган «Unstoppable» («Тўхтатиб бўлмайдиган») глобал кампаниясининг ўзига хос узвий бир қисми бўлди.   

Иштирокчилар хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва барқарор ривожланиш соҳасидаги ҳамкорликни келгусида изчил давом эттиришга ҳамда ўзаро тажриба алмашишга тайёрлигини билдирдилар.   

Маълумот ўрнида айтиш мумкин, БМТнинг Европа иқтисодий комиссияси (БМТ ЕИК) 1947 йилда ташкил этилган. БМТ ЕИК таркибига Европа, Шимолий Америка ва Марказий Осиёдаги 56 та аъзо давлат киради.   

А.РУСТАМОВ, ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистоннинг хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш борасидаги тажрибаси Женевада тақдим этилди