Европа Иттифоқининг Халқаро ҳамкорлик бўйича комиссари Йозеф Сикела бошчилигидаги делегация мамлакатимизда бўлди.

Делегация вакиллари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров ўртасида учрашув бўлиб ўтди.  

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг хабар беришича, тадбирда Европа инвестиция банкининг вице-президенти Кириакос Какурис, халқаро ҳамкорлик бўйича Европа комиссари директоратининг аъзолари Педро Эшпирито Санто ва Войцез Срнка, ЕИнинг Ўзбекистондаги элчиси Тойво Клаар ва бошқа масъуллар иштирок этди.  

Мулоқот давомида томонлар ижтимоий-иқтисодий ҳамкорлик алоқалари ҳамда келгусидаги ҳамкорлик йўналишларини кенгайтириш юзасидан муҳокама олиб борди. Истиқболдаги лойиҳалар, халқаро ташкилотлар билан ишлаш, жумладан Ўзбекистонда Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш юзасидан амалга оширилаётган ишларни қўллаб-қувватлаш масалалари кўриб чиқилди.  

Мулоқот чоғида иқтисодий барқарорликни таъминлаш ва янада ривожлантириш – логистика инфратузилмасини ривожлантириш, давлат иштирокидаги корхоналарни модернизация қилиш, рақамли тараққиётни қўллаб-қувватлаш, хусусан, фазовий технологиялардан фойдаланишни имкониятини кўриб чиқиш зарурлиги қайд этилди.  

Учрашув давомида мамлакатимизда яшил иқтисодиётни ривожлантириш юзасидан амалга оширилаётган ислоҳотлар, энергия самарадорликни ошириш юзасидан шакллантирилаётган лойиҳалар бўйича маълумот берилди. Бундан ташқари, давлат-хусусий шериклик лойиҳалари, соғлиқни сақлаш, таълим соҳаларига алоҳида тўхталиб ўтилди.  

Тадбир якунида томонлар Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашга келишиб олди.  

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 12-18 март кунлари Европа Иттифоқи Халқаро ҳамкорлик бўйича комиссари Йозеф Сикела Марказий Осиёнинг беш мамлакати бўйлаб сафар қилди.  

Б.Худойбердиев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши юзасидан амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди