Парламентлараро Иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси доирасида “Болаларга нисбатан зўравонликни бартараф этиш: жаҳон ташаббуслари ва Ўзбекистоннинг истиқболдаги имкониятлари” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда  соҳага оид қонунчиликни такомиллаштириш, таъсирчан ҳимоя механизмларини жорий этиш, “Барқарор ривожланиш мақсадлари – 2030” доирасида миллий стратегиялар ва давлат дастурларини амалга ошириш, шунингдек, болаларга нисбатан зўравонликка барҳам беришга қаратилган “Богота ҳаракатлар чақируви” глобал ташаббусига Ўзбекистоннинг қўшилиши каби мавзулар муҳокама қилинди.

2024 йилда қабул қилинган "Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонуни, шунингдек, уни амалиётга татбиқ этиш, жумладан, эрта ёрдам кўрсатиш хизматлари ва комплекс қўллаб-қувватлаш дастурларини яратиш бўйича таклифларга алоҳида эътибор қаратилди.

Давра суҳбати давомида Ўзбекистон дунёнинг 60 дан ортиқ мамлакатини бирлаштирган ва болаларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш ва уни бартараф этиш бўйича аниқ кун тартибини таклиф этаётган “Богота ҳаракатлар чақируви”га содиқлигини расман тасдиқлади.

Сенат Раиси Танзила Норбоева болалар учун хавфсиз муҳит яратмасдан туриб, мамлакатни барқарор ривожлантириш мумкин эмаслигини таъкидлади. Бу мулоқот шунчаки фикр алмашиш эмас, балки жамоавий масъулият ифодаси экани қайд этилди. 

– Богота чақирувига қўшилиш – бу жамият ва халқаро ҳамкорлар учун аниқ белги, биз тизимли ўзгаришларга тайёрмиз, – деди Ўзбекистон Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёева. – Ўзбекистонда ҳар бир бола ўзини хавфсиз ҳис қилиши ва унинг овози эшитилиши керак. Биз катталар, давлат институтлари, халқаро ташкилотлар ва жамият бу ҳуқуқнинг фақат қоғозда эмас, балки амалда ҳимоя қилиниши учун масъулмиз.

Шунингдек, самарали ҳимоя тизимини яратиш барқарор, секторлараро ёндашув ҳамда болалар ва оилаларни қўллаб-қувватлаш, хизматлар ва маълумотлардан реал фойдаланишни талаб қилиши таъкидланди.

– Ўзбекистоннинг халқаро миқёсда эътирофга сазовор бўлган хавфсиз муҳитни яратиш борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолаймиз, – деди БМТ Бош котибининг махсус вакили Нажат Маала. – Бу жасорат, қатъиятлилик ва ҳамжиҳатликни талаб қиладиган йўлдир. Фақат биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз билан биз ҳар бир мамлакатда, ҳар бир уйда, ҳар бир мактабда болаларга нисбатан зўравонликка чек қўя оламиз. Ўзбекистоннинг болаларни ҳимоя қилиш борасидаги сиёсий иродаси ва аниқ қадамлари учун миннатдорлик билдирамиз. Богота чақируви шунчаки ташаббус эмас, балки глобал мажбуриятдир. Мен Ўзбекистон уни амалий ҳаракатлар учун қўлланма сифатида қабул қилаётганини мамнуният билан кўриб турибман. Ҳар бир болани ҳимоя қилиш – тинчлик, барқарорлик ва инсон қадр-қимматига эришиш йўли.

Давра суҳбати якунлари бўйича устувор йўналишлар белгилаб олинди. Аниқ кўрсаткичлар ва идоралараро амалга ошириш механизмлари кўрсатиб ўтилди. “Богота ҳаракатлар чақируви” доирасидаги миллий ҳаракатлар режасини тайёрлаш, қонунчилик асосларини ва болаларнинг зарур хизматлардан фойдаланишини яхшилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, профилактика, жавоб бериш ва реабилитация тизимини мустаҳкамлаш, энг яхши амалиётларни жорий этиш учун халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни кенгайтириш бўйича устувор йўналишлар белгиланди.

Н.Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистоннинг болаларни ҳимоя қилиш борасидаги сиёсий иродаси ва аниқ қадамлари эътироф этилди