Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 октябрдаги “Рақамли Ўзбекистон – 20З0” стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ республикада рақамли индустрияни жадал ривожлантириш, ахборот технологиялари соҳасида чет эллик ишбилармонларга мамлакатда тадбиркорлик фаолиятини юритиш, ВРО, IT-аутсорсинг компаниялар бозори ва шароитларини ўрганиш ҳамда жалб этиш мақсадида “ICT WEEK UZBEKISTAN – 2024” ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги бўлиб ўтмоқда.

Нуфузли анжуман мамлакатимизни ахборот технологиялари соҳасидаги минтақавий марказ – IT-хабга айлантириш, ахборот технологиялари хизматлари экспортини ошириш ва тажриба алмашиш йўлида муҳим қадам бўлмоқда.

Жумладан, ҳафталик доирасида ташкил этилган “Shared Services and Offshore Outsourcing” конференцияси хорижий компанияларни Ўзбекистон бозорига жалб этишга хизмат қилиши билан аҳамиятли бўлди.

Тадбирни Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов очиб берар экан, ўз нутқида мамлакатимизнинг хорижий компаниялар учун тақдим этаётган ноёб имкониятлар – солиқ имтиёзларидан тортиб, резидентларни қўллаб-қувватлаш ва юқори малакали мутахассислардан фойдаланиш бўйича кенг қамровли дастурлар хусусида сўз юритди.

Иштирокчилар давлат кўмаги ва қулай бизнес муҳити туфайли жадал ривожланаётган Ўзбекистоннинг ахборот технологиялари ва аутсорсинг соҳасидаги кенг кўламли имкониятлари билан танишди. Дастурга мувофиқ, панел мунозара мамлакатимизда фаолият юритаётган ва эътиборга лойиқ натижаларга эришган IT-Парк резидентлари муваффақиятига бағишланди.

– Ахборот технологиялари ва аутсорсинг компанияларининг 300 нафарга яқин вакили ҳамда соҳа мутахассисларини ўзига жалб қилган ушбу конференция янги ишбилармонлик алоқаларини ўрнатиш ва Ўзбекистонда ахборот технологиялари бизнесини ривожлантириш истиқболлари билан яқиндан танишиш имконини яратмоқда, – деди Шерзод Шерматов. – Тадбир юртимизда бизнес юритишда молиявий харажатларни қандай оптималлаштириш, шунингдек, давлат кўмаги ва қулай бизнес муҳити туфайли мамлакатда фаолиятни қандай осон бошлаш ва ўз лойиҳаларини тезда йўлга қўйишни муҳокама қилишни таклиф этади.

Конференцияда IT-Паркнинг хизматлар экспортини ривожлантириш бўйича директори Маҳлиё Муҳсинова жаҳон майдонида Ўзбекистоннинг янги глобал аутсорсинг маркази сифатидаги афзалликлари тўғрисида тақдимот қилди. Шунингдек, “Ўзбекистоннинг технологиялар соҳасидаги истеъдодларини кашф этиш” “BPO муаммоларини енгиш: Ўзбекистоннинг стратегик афзалликлари” каби қатор мавзуларда маърузалар тингланди.

Ўзбекистон IT-парк компаниясининг Халқаро маркетинг бўйича директори Жамила Ҳалибаева ЎзА мухбирига берган интервьюсида  20 йилдан бери ўтказиб келинаётган йирик анжуман ҳақида батафсил маълумот берар экан, "Мазкур ҳафталик стартаплар, электрон тижорат, сунъий интеллект ва ахборот технологиялари ечим провайдерлари каби мавзуларда 20 га яқин йирик форум ва саммитларни ўз ичига олади", деди компания вакили.

Эслатиб ўтамиз, 17 сентябрь куни бошланган “ICT WEEK UZBEKISTAN – 2024” ҳафталиги  20 сентябрга қадар давом этади.

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/CVGWhU23ns8?si=DGSyKiHCUE9FnR2Y" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Беҳруз Худойбердиев,

ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистоннинг ахборот технологиялари ва аутсорсинг соҳасидаги имкониятлари намойиш этилди