“Ватан учун, миллат учун, халқ учун”
Ўзбекистон 34 йиллик шарафли йўлни босиб ўтди. Тарих силсиласида ўзлигини йўқотмаган, юртбошимиз йўлбошчилигида фақат олдинга ҳаракат қилган халқимиз оғир ва машаққатли йўлда улкан марраларни қўлга киритди. Мустақиллигимизга кўплаб таҳдидлар бўлди, лекин халқ бирлашиб, мустаҳкам иродасини намойиш эта олди. Ушбу қисқа, лекин шонли тарих бугун фотосуратларда намоён.
Тошкент “Фотосуратлар уйи”да ўтган асрнинг бошларидан, бугунги кунгача бўлган даврни қамраб олган кўргазма ташкил этилди. Ҳар бир сурат маҳорат билан олиниши баробарида ўша замоннинг маълумотларини, ёруғ ва қоронғу кунларини сўзлаб беради. Жумладан, истиқлол учун курашлар, бўлинишлар, ўтган аср ўрталаридаги қайта қуришлар, мустақиллигимизнинг дастлабки йилларидаги сиёсий, иқтисодий вазият ва Янги Ўзбекистон манзаралари. Хуллас, уч даврни қамраб олган, лаҳзаларда муҳрланган тарих барчанинг эътиборини тортиб, чуқур мушоҳадага чорлади.
[gallery-25040]
Ташкилотчилар Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, “Ўзархив” агентлиги, Ўзбекистондаги Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Халқ дипломатияси маркази томонидан кўргазмага 100 дан зиёд энг сара фотосуратлар танлаб олинди. Ушбу ноёб фотосуратлар Кинофотофоно ҳужжатлари миллий архивида сақланаётган халқимиз тарихининг асосий саҳифаларидан сўзлагувчи ноёб дурдоналардир.
Архив ҳужжатлари - бу тарих. Ундан сабоқ олиб, мулоҳаза қилиш, хулоса чиқариш келажакда хатоларга йўл қўймаслик, Ватан учун, миллат учун бирлашиш бу кўргазманинг асосий ғоясида мужассам бўлди.
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/OWITajluEQ4" title="“O‘zbekistonni suratlarda kashf etamiz” foto ko‘rgazmasi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Санжар Тошпўлатов, Аслидин Алижонов,
Алимурод Мамадаминов (фото), Улуғбек Тўхтаев (видео), ЎзА