Бокснинг Олимпия йўналишини халқаро майдонда ривожлантириш, мусобақалар тизимида профессионалликка эришиш мақсадида World Boxingнинг Осиё қитъаси бўлимида тажрибали мутахассислар иш олиб бориши белгиланди.

Asian Boxing ташкилоти Директорлар кенгашининг қарорига асосан бир қатор комиссиялар таркиби тасдиқланди. Ушбу тайинловлар ташкилотнинг бошқарув тизимини мустаҳкамлаш ҳамда Осиё минтақасида боксни янада самарали ривожлантиришга қаратилган.

Эътиборли жиҳати, Ўзбекистон бокс федерацияси бош котиби Шоҳид Тиллабоев Asian Boxing ташкилотининг "Спорт ва мусобақалар" комиссияси раислигига тайинланди.

Шунингдек, Asian Boxingнинг халқаро муносабатлар бўлими комиссиясида яна бир ўзбекистонлик мутахассис Мирзоҳид Нўъмонов иш олиб борадиган бўлди.

Тўлқин Рўзиев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонлик мутахассислар Asian Boxingда иш бошлади