Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонга электромобиллар импорти олти баравар ошди

2026 йилнинг январь - февраль ойларида Ўзбекистонга электромобиллар импорти кескин ўсди. Божхона қўмитаси маълумотларига кўра, икки ойда мамлакатга жами 158,6 миллион доллар қийматдаги 9 минг 698 дона электрда ҳаракатланувчи автомобиль олиб келинган.

2025 йилнинг мос даврида эса худди шу харажат билан фақат 1 минг 556 дона электромобиль импорт қилинган эди. Шу билан йилма-йил солиштирганда импорт ҳажми олти баравар ошгани кузатилди.

Бензинли автомобиллар импорти ҳам ўсишда давом этди: 2026 йилнинг январь - февраль ойларида 55,95 миллион доллар қийматида 2 минг 988 дона автомобиль харид қилинган. 2025 йилнинг мос даврида бу кўрсаткич 55,88 миллион доллар ва 2 минг 746 дона бўлган. Демак, миқдор жиҳатидан бироз ошиш кузатилди, қиймат эса деярли барқарор қолган.

Гибрид автомобиллар импортида эса кескин ўсиш қайд этилган. Икки ой давомида 41,2 миллион доллар қийматдаги 1 минг 249 дона машина олиб келинган. 2025 йилнинг мос даврида эса атиги 70 дона гибрид автомобиль импорт қилинган эди.

Маълумот ўрнида айтиш жоиз, 2025 йили Ўзбекистонда жами 257,8 мингта енгил автомобиль ишлаб чиқарилган. «Ўзбекистон-2030» стратегиясига мувофиқ, келгуси беш йилда бу кўрсаткич 1 миллион донага етказилиши режалаштирилган.

Ш.Маматуропова,

ЎзА