Марказий банк жорий йил II чорак Меҳнат бозори шарҳини эълон қилди.

Хусусан, жорий йилнинг январь-март ойларида Марказий Осиё мамлакатларида реал иш ҳақининг ўртача ўсиши 9,8 фоизни, айрим Кавказ давлатларида эса 9,1 фоизни ташкил этган бўлса, Ўзбекистонда бу кўрсаткич атиги 7,2 фоизни ташкил этди.

Марказий банк томонидан ўтказилган иқтисодий фаоллик бўйича сўровнома натижалари келгуси ойларда иш ўринлари сонини оширишни кутаётган тадбиркорлар улуши пасаяётганини кўрсатмоқда. Жумладан, II чорак давомида ўртача 30,2 фоиз (I чоракда 36,3 фоиз бўлган) тадбиркорлар келгуси уч ойда иш ўринлари сонини оширишини билдиришган.

Иш ўринлари сонини оширишни кутаётган тадбиркорлик субъектлари улушининг пасайиши асосан саноат ва хизматлар соҳалари ҳиссасига тўғри келади. Бунда саноат соҳасидаги респондентларнинг 26,8 фоизи (ўтган йилнинг мос даврида 33,7 фоиз), хизматлар соҳасида эса 29,1 фоизи (32,4 фоиз) келгуси даврларда иш ўринлари сонини оширишни режалаштиришган.

Якка тартибдаги тадбиркорлар ва ўзини-ўзи банд қилган шахслар сони ўсишда давом этмоқда. Жумладан, 2025 йил 1 июль ҳолатига якка тартибдаги тадбиркорлар сони 296 минг нафарни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3,6 фоизга ошган. Ўзини-ўзи банд қилган шахслар сони эса ушбу давр мобайнида 1,5 баробарга кўпайиб, 5,5 миллион нафарга етди.

Марказий банк ўрганишлари сўнгги даврларда мамлакат иқтисодиётида изчил ўсиш барқарор давом этаётганини кўрсатмоқда. Айниқса, ушбу ҳолат 2024 йил давомида ҳамда 2025 йилнинг ўтган даврида яққол намоён бўлган. Меҳнат бозорида босимнинг кучайиши, яъни ишсизликнинг пасайиши билан бир вақтда ишчи кучига бўлган талабнинг ортиб бориши кузатилган.

2025 йилнинг биринчи ярим йиллигида меҳнат бозорида самарадорлик 2024 йилнинг сўнгги даврларига нисбатан пастроқ шаклланди. Яъни, ишсизлик даражасининг пасайиши секинлашуви шароитида иш ўринлари сони сезиларли ошди. Бу, ўз навбатида, иқтисодиётнинг катталашаётганидан далолат берса-да, меҳнат бозорида талаб ва таклиф ўртасидаги номутаносиблик сақланиб қолаётганини билдиради.

2025 йилнинг II чорагида иш ҳақининг номинал ўсиш суръати йиллик 17,2 фоизни ва реал ўсиш суръати эса 7,3 фоизни ташкил этди. Бунда ўртача ойлик иш ҳақи қарийб 6 миллион сўмга тенг бўлди. Соҳалар кесимида, молия ва суғурта ҳамда ахборот ва коммуникация хизматлари йўналишларида ўртача иш ҳақининг бошқа соҳаларга нисбатан юқори шаклланиши сақланиб қолди. Шу билан бирга, II чорак давомида ахборот, транспорт ва ижтимоий хизматлар йўналишларида фаолият юритувчи ходимларнинг иш ҳақи қолган тармоқларда фаолият юритувчиларникига нисбатан реал ва номинал қийматларда юқорироқ ўсди. Иш ҳақининг энг кам ўсиши қурилиш соҳасида кузатилиб, ушбу соҳада фаолият юритувчи ходимларнинг ўртача иш ҳақи номинал қийматда йиллик 6,1 фоизга ошган бўлса, реал қийматда 2,8 фоизга камайди.

Сўнгги чоракларда Ўзбекистонда реал иш ҳақининг ўсиши минтақадаги давлатлар билан солиштирганда нисбатан пастроқ шаклланмоқда. Хусусан, жорий йилнинг январь-март ойлари давомида Марказий Осиё давлатларида реал иш ҳақининг ўртача ўсиши 9,8 фоизни, айрим Кавказ давлатларини ҳисобга олганда эса 9,1 фоизни ташкил этди. Иқтисоди ўхшаш мамлакатларга нисбатан мазкур тафовутнинг узоқ муддат сақланиб қолиши келгусида Ўзбекистон меҳнат бозори иштирокчиларининг харид қобилияти пасайишига ва талабнинг сусайишига олиб келади.

Ўзбекистонда йиллик минимал иш ҳақининг аҳоли жон бошига ЯИМ ҳажмига нисбати 35 фоизга тенг бўлди. Ушбу кўрсаткичнинг юқорироқлиги мамлакатда даромадлар бошқа давлатларга нисбатан тенгроқ тақсимланганини кўрсатса, нисбатнинг пастлиги аксинча даромадларнинг нотекис тақсимланганидан далолат беради. Минтақа давлатлари орасида Қозоғистон, Қирғизистон ва Грузия давлатларини ҳисобга олмаганда, бошқа давлатлар, жумладан Ўзбекистоннинг ушбу кўрсаткичлари юқорироқ ва бир-бирига яқин шаклланган.

Шу тариқа, Ўзбекистон энг кам иш ҳақи кўрсаткичлари энг паст бўлган давлатлар қаторидан жой олди.

Минимал иш ҳақи ва ЯИМ нисбатан Ўзбекистонда энг кам йиллик иш ҳақи аҳоли жон бошига ЯИМ улушига нисбатан ҳисоблаганда 35 фоизни ташкил этди. Бу кўрсаткич ҳам минтақадаги бошқа давлатлар билан таққослаганда энг паст кўрсаткичлардан биридир.

Буни таққослайдиган бўлсак, Қозоғистон – 14 фоиз,  Қирғизистон – 14 фоиз, Грузия – 12 фоизни ташкил этади.

Минтақанинг бошқа мамлакатларида кўрсаткичлар бир-бирига яқин ва нисбатан юқори.

Ш.Маматуропова,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонда йиллик минимал иш ҳақининг аҳоли жон бошига ЯИМ ҳажмига нисбати 35 фоизга тенг бўлди