Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда унинг ҳузуридаги Чиқиндиларни бошқариш ва циркульяр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги томонидан Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт тумани “Янги Чоштепа” МФЙ ҳудудида “Zero Waste Day” (“Чиқиндисиз дунё учун халқаро куни”) муносабати билан оммавий плоггинг эко-акцияси ўтказилди.

Тадбирда нутқ сўзлаган экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири ўринбосари Искандар Қутбиддинов жамоатчилик эътиборини атроф-муҳитни чиқиндилардан тозалашга қаратиш ва буни тарғиб қилиш муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади.

– Чиқинди билан ифлосланиш бугунги кунда бутун дунёда долзарб муаммолардан бирига айланмоқда, – дейди Искандар Қутбиддинов. – 2050 йилга келиб 308 миллиард тоннагача чиқинди ҳосил бўлиши тахмин қилинмоқда. Шунинг учун атроф-муҳитни чиқиндилардан тозалаш, уларни қайта ишлаш масаласига жиддий эътибор қаратиш лозим. Бугунги акциядан мақсад белгиланган ҳудудни тозалаш билан бирга, жамоатчилик эътиборини белгиланмаган жойларга чиқинди ташламаслик ва уларни тозалашга қаратиш, экологик маданиятни юксалтириш, табиатни озода сақлашни тарғиб қилишдан иборат. 

– Юртимизда чиқинди соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида аҳолига санитар тозалаш хизматларини кўрсатиш бўйича қамров даражаси 60 фоиздан ошди, – дейди Чиқиндиларни бошқариш агентлиги директори Шарифбек Ҳасанов. – Шунингдек, соҳа электр энергияси билан бириктирилди ва бу кўп йиллардан бери ортиб бораётган дебитор қарздорликни бартараф этиш имконини берди. Қолаверса, соҳада шаффофлик ҳамда хизмат кўрсатиш сифатини оширишни таъминлаш мақсадида янги биллинг электрон тизими жорий этилди. Албатта, бу борадаги ислоҳотлар изчил давом эттирилмоқда. Мақсад аҳолини қамраб олиш даражасини 100 фоизга етказиш ва чиқиндиларни иқтисодиётнинг ажралмас бўлагига айлантиришдир.

Акция давомида атроф-муҳит жами 1 тонна 124 кг чиқиндидан тозаланди. Якунда “Тозалик посбонлари” жамоаси биринчи ўринни (333 кг), “Полигончилар” жамоаси иккинчи (176,55 кг) ва “Табиат музейи” жамоаси эса (161,5 кг) учинчи ўринни эгаллади. Якунда энг кўп чиқинди тўплаган жамоалар тақдирланди. Шунингдек, барча иштирокчиларга эсдалик совғалари ва ташаккурномалар топширилди.

Маълумот ўрнида таъкидлаш лозимки, акция давомида республика бўйича жами 3 минг нафарга яқин иштирокчи томонидан 58 та ҳудуд (150 гектарга яқин) 349,8 тонна чиқиндидан тозаланди.

Муҳайё Тошқораева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонда йилига 10,2 миллион тонна чиқинди ҳосил бўлади