Давлатимиз раҳбарининг 2025 йил 8 сентябрдаги “Олмалиқ давлат техника институтини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори билан Тошкент давлат техника университети Олмалиқ филиали негизида Олмалиқ давлат техника институти ташкил этилмоқда.

Мазкур филиалда таҳсил олаётган барча талабалар ўқишини институтда давом эттиради ҳамда 2025/2026 ўқув йилидан битирувчи курс талабаларига белгиланган тартибда диплом берилади. 

Институтда геология, металлургия ва техникага ихтисослашган илғор муҳандислик мактаби (“ГеоМетТех”) ташкил этилади. Ушбу мактабда таълим олиш учун академик кўрсаткичлари юқори талабалар танлов асосида саралаб олинади ва амалиётга йўналтирилган махсус таълим дастурлари асосида ўқитилади.

“ГеоМетТех” илғор муҳандислик мактаби йўналишига мос саноат ҳамкорлари белгиланиб, уларни техник ва технологик жиҳатдан таъминлаш учун замонавий лабораториялар ташкил этилади.

“Тошкент шаҳрида Н.Э.Бауман номидаги Москва давлат техника университети филиалини ташкил этиш тўғрисида”ги Президент қарори асосида эса Тошкент шаҳрида Н.Э.Бауман номидаги Москва давлат техника университети филиали ташкил этилади. 

Филиалда муҳандислик соҳасида инновацион ёндашувларни қўллай оладиган, чуқур илмий-техник билимларга эга бўлган юқори малакали кадрлар тайёрланади. Муҳандислик соҳасида фундаментал ва амалий илмий-тадқиқотлар ўтказилади. Филиалда таълим фаолияти 2026/2027 ўқув йилидан бошланади.

Талабаларни ўқишга қабул қилиш давлат гранти ҳамда тўлов-контракт асосида амалга оширилади. 2025/2026 ўқув йилидан Москва давлат техника университети ва Тошкент давлат техника университети ҳамкорлигида магистратура мутахассисликлари бўйича қўшма таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади. 

Битирувчиларга Ўзбекистонда олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган диплом берилади.

Н.Абдураимова,

ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонда яна иккита олий таълим даргоҳи фаолияти йўлга қўйилмоқда