Театр жамият ҳаётининг кўзгуси, маънавий тарбия маскани саналади. Унда тарихий ва бугунги кундаги воқеалар яққол акс этади.

Образлар инсон ҳаётини ифодалайди, бу эса инсон учун ибратлидир. Юртимизда ҳам театрлар фаолиятини кенгайтириш, ундаги образларнинг савияси ва маънавиятини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган театрлар сони 48 тани ташкил этмоқда.  

Ҳудудлар кесимида фаолият кўрсатаётган театрлар сонига аҳамият берадиган бўлсак, Қорақалпоғистон Республикасида 3 та, Андижон вилоятида 3 та, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Сурхондарё, Хоразм ва Наманган вилоятларида 2 тадан, Навоий, Сирдарё, Тошкент вилоятларида 1 тадан, Самарқандда 4 та, Фарғона вилоятида 5 та ҳамда Тошкент шаҳрида 18 та театр фаолият юритади.

Гулноза Бобоева,

ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонда театрлар сони нечта?