Шу кунларда Ўзбекистон ўз мустақиллигининг 34 йиллигини кенг нишонламоқда. Айниқса, сўнгги йилларда ўлкада таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар алоҳида эътирофга лойиқ. Мактабгача таълимдан тортиб олий таълимгача бўлган барча бўғинларда сифат ва самарадорлик энг асосий ўринда туради.

Ҳар бир таълим муассасаларида ўқув дастурлари замонавийлаштирилаётгани, халқаро стандартларга мос ўқитиш тизими жорий этилаётгани натижасида ёш авлодга кенг имкониятлар яратилмоқда. Яъни, таълим соҳасида бугун кўраётганим шунчаки ислоҳот эмас, бу — тизимли ва чуқур ўзгаришлар жараёни, бутун жамиятнинг билимга бўлган муносабатини қайта шакллантираётган илмий-маърифий инқилобдир. 

Бу ўзгаришлар нафақат дарсликлар ёки ўқув режаларида, балки ўқитувчиларнинг малакаси, ўқув жараёнининг рақамлашуви ва талаба-ўқитувчи муносабатларида ҳам намоён бўлмоқда. Мактаблар энди шунчаки ғиштдан қурилган бинолар эмас – улар шахс тафаккурини ривожлантириш маконига айланди. 

Эътиборлиси, бошланғич ва ўрта мактабларда ақлли лабораториялар жорий этилаётгани таълим сифатини янги босқичга олиб чиқмоқда. Бу лабораториялар орқали ўқувчилар назарий билимларни амалий тажриба орқали мустаҳкамлаш имкониятига эга бўлмоқда. Шу билан бирга, замонавий технологиялар асосида қурилган ушбу жиҳозлар болаларда тадқиқотчилик қобилиятини ривожлантиради, мустақил фикрлашга ундайди ва уларни фанга бўлган қизиқишини кучайтиради.

Шунингдек, олий ўқув юрти талабалари табиий ва гуманитар фанлар билан бир қаторда дастурлаш ва робототехника фанларини ҳам қизиқиш билан ўрганмоқда. STEM-таълимнинг комплекс тизими жорий этилмоқда, глобал дунёга олиб борувчи кўприк сифатида хорижий тилларни, айниқса, инглиз тилини ўрганишга бўлган талабгорлар сони анча ортган.

Охирги йилларда Ўзбекистонда кўплаб халқаро университетлар ёки Буюк Британия, Германия, Жанубий Корея, Хитой, Туркия каби давлатлар билан ҳамкорликда қўшма университетлар очилгани алоҳида эътиборга молик. Ўтган йил ҳолатига кўра, университетлар сони икки баравар кўпайганини айтиш кифоя – 2016 йилдаги 77 та кўрсаткич бугун 200 дан ортиқ. Бунга жаҳоннинг етакчи университетлари филиаллари ҳам киради.

Айни пайтда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида ўқитувчи бўлиб фаолият юритяпман. Университет 25 мингдан ортиқ талаба, мингдан ортиқ ўқитувчи, 21 га яқин чет тили ўқитиладиган тўлақонли илмий марказга айлангани Ўзбекистоннинг глобал таълим майдонига интеграциялашуви йўлидаги муҳим қадами ҳисобланади. Бу нафақат маҳаллий, балки халқаро талабалар ва олимлар учун ҳам жозибали муҳит яратишга хизмат қилмоқда. 

Қолаверса, университет Япония, Хитой, АҚШ, Италия ва бошқа илғор мамлакатлар таълим муассасалари билан фаол ҳамкорлик алоқаларини ўрнатган. Яқинда қирқдан ортиқ талаба икки ойдан олти ойгача бўлган муддатга Жазоирдаги университетларга алмашинув дастурлари бўйича юборилди. Ҳамкорлик Ўмон Султонлигига талабалар ва ўқитувчиларни жўнатиш масалаларини ҳам қамраб олган. 

Ўзим ишлаётган араб тили ва таржимаси кафедрасида саккизта хорижлик ўқитувчи талабаларга дарс беради, бу академик муҳитни сезиларли даражада бойитади, деб ўйлайман. 

Биламизки, бутун дунёда рақамлаштириш таълим соҳасини тубдан ўзгартирди. Ўзбекистон телеканалларида ўқувчилар учун видеодарслар берилаётгани эса таълимнинг оммабоп ва барчага тенг имконият яратадиган шаклга айланаётганини кўрсатади. Бу ташаббус, айниқса, олис ҳудудлардаги болалар учун сифатли таълим олиш имконини беради. 

Энг туб ўзгаришлардан яна бири олий ўқув юртларига қабул тизимининг соддаштирилгани бўлди. Марказлаштирилган имтиҳонлар қисқартирилди, ўринлар сони кўпайтирилди, танланган тилда имтиҳон топшириш имконияти яратилди – буларнинг барчаси ҳудудлар ва ижтимоий қатламлар ўртасида имкониятлар тенглиги тамойилини мустаҳкамлади. 

Шу ўринда юртингизда ўқитувчиларнинг қадри янада ошганини таъкидлашни истардим. Уларнинг ойлик маоши икки баравар оширилди, халқаро малака ошириш курслари ва қайта тайёрлаш академиялари ташкил этилди, педагогик ижод учун махсус мукофот таъсис этилди. 

Фурсатдан фойдаланиб, халқингизни Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 34 йиллиги билан чин қалбимдан муборакбод этаман. Барчага мустаҳкам соғлик, тинчлик, оилавий бахт ва улкан зафарлар тилайман. 

Аҳмад Жасим Аз-Зубайдий,

ЎзДЖТУ Араб тили таржима назарияси

 ва амалиёти кафедраси профессори

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонда таълим ривожи: илм ва инновация сари қатъий қадамлар