Aҳолининг фаровонлиги ва саломатлигини таъминлашда ичимлик суви таъминоти ҳамда оқова сув хизматларининг аҳамияти беқиёс. Ўзбекистонда ушбу соҳани ривожлантириш, аҳолининг ичимлик сувига бўлган эҳтиёжини мунтазам ва сифатли қондириш давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланган.

Сўнгги саккиз йилда ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматлари соҳасига 27,5 триллион сўм маблағ йўналтирилди. Шундан 16,5 триллион сўми давлат бюджетидан, 1 миллиард AҚШ доллари эса халқаро молия институтларининг инвестициялари ҳисобидан қопланди. Мазкур маблағлар эвазига 3 627 та иншоот ҳамда 40,6 минг км ичимлик ва оқова сув тармоқлари барпо этилди.

Эътиборли жиҳати, бу орқали 7,7 миллион аҳоли илк маротаба ичимлик суви билан таъминланди, шунингдек, 11,5 миллион аҳолининг сув таъминоти яхшиланди. Шу билан бирга, 1,1 миллион аҳоли оқова тизимига уланди. Натижада ичимлик суви қамрови 63 фоиздан 80,9 фоизгача, оқова сув хизматлари эса 17,2 фоиздан 20,9 фоизгача оширилди.

Ислоҳотларнинг амалий натижаси – йирик ҳудудий лойиҳаларда аксини топади. Жумладан, “Тўпаланг” сув омбори лойиҳаси асосида 147 км тармоқ тортилиб, Сурхондарёнинг Сариосиё, Денов, Шўрчи, Қумқўрғон туманларидаги 141 минг аҳолининг ичимлик суви таъминоти ва сифати тубдан яхшиланди.

Жиззах вилоятида эса Зарафшон дарёси сувларидан фойдаланиш орқали Дўстлик, Пахтакор, Мирзачўл туманлари ва Жиззах шаҳридаги 286 минг нафар аҳолининг ичимлик сув таъминоти яхшиланди.

Қашқадарёда “Оқсув-Деҳқонобод” лойиҳасининг амалга оширилиши натижасида Деҳқонобод туманида яшовчи 76 минг нафар аҳоли илк бор марказлашган ичимлик суви билан таъминланди. Aҳамиятлиси, туманда аҳолининг ичимлик суви билан таъминланиш даражаси 1,8 фоиздан 51,7 фоизга кўтарилди.

Йирик лойиҳалардан яна бири Тошкент вилоятидаги “Қодирия” сув иншооти реконструкция қилиниши бўлди. Лойиҳани амалга ошириш натижасида 8 минг аҳоли илк маротаба ичимлик сувидан баҳраманд бўлган бўлса, 265 минг аҳолининг ичимлик суви таъминоти тубдан яхшиланди.

Жорий йил аввалида аҳолининг марказлашган ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси 74 фоизга етган Бухоро вилоятининг Олот ва Қоракўл туманларида 275 минг аҳоли илк бор ичимлик суви билан таъминланди.

Соҳани рақамлаштириш ҳамда замонавий бошқарув тизимларини жорий этиш шаффофлик ва аниқликни таъминлайди. Шу билан бирга инсон омилини камайтириш эвазига коррупцион ҳолатларнинг камайишига эришилади. Таъкидлаш жоиз, соҳани модернизация қилиш йўлида рақамли технологиялар кенг жорий этилди. Жумладан, “UzWater” ягона биллинг тизими ишга туширилди. Бу орқали тўловлар шаффофлиги таъминланиб, олдинги 5 хил биллинг тизимининг мураккаблиги бартараф этилди. Бундан ташқари, истеъмолчилар учун такомиллаштирилган шахсий кабинет жорий этилиб, у орқали истеъмолчилар тўловлар ҳисоботини (ойлар, йиллар бўйича) кўриб бориши, тўловни амалга ошириши ва ҳисоблагичлар маълумотларини киритиш имкони яратилди.

GIS геоинформацион тизими орқали иншоотлар ва тармоқлар харитаси шакллантирилди. Бунинг учун Кадастр агентлигидан тегишли лицензия олинди. Объектларнинг геоахборот тизимини яратиш ва юритиш бўйича 2022-2026 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилиб, ҳудудий сув таъминоти корхоналари томонидан тақдим қилинган нуқтали ва чизиқли объектлар вектор форматидаги ягона географик қатламга жамланди.

Бугунгача Тошкент вилоятининг Чирчиқ, Нурафшон ва Оҳангарон шаҳарларида тўлиқ, Сирдарё вилоятининг Гулистон ва Янгиер шаҳарларида қисман геоахборот тизимлари базаси яратилди.

Ҳозир бу йўналишдаги ишлар Наманган ва Хоразм вилоятида ҳам бошланган. Таъкидлаш жоиз, республикадаги 38 та йирик сув иншооти рақамлаштирилди.

SCADA тизими орқали масофавий мониторинг ва автоматик бошқарув имконияти яратилди. Ушбу тизим Тошкент, Бухоро ва Жиззахдаги янги иншоотларда жорий этилмоқда.

Саломатлик учун жуда муҳим бўлган ичимлик суви сифати ва хавфсизлигини таъминлаш асосий мақсад ҳисобланади. Бу борада сув сифати ва хавфсизлиги мониторинги учун “Water Lab” ахборот тизими татбиқ этилмоқда. Бунда республика бўйлаб ичимлик суви сифатини назорат қилиш имконияти сезиларли даражада кенгайтирилади. Бунинг учун мавжуд лабораториялар тўлиқ рақамлаштирилиб, ҳисоботлари электрон тарзда юритилади.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Францияга амалга оширган тарихий ташрифи давомида “SUEZ” компанияси билан ичимлик сув таъминоти соҳасида йирик ҳамкорлик келишувларига эришилди. Ушбу ҳамкорлик доирасида Сурхондарё вилоятида ичимлик суви таъминотини яхшилашга қаратилган икки босқичли лойиҳа амалга оширилади.

Биринчи босқичда Денов, Сариосиё, Шўрчи ва Қумқўрғон туманларида “SUEZ” компанияси мутахассислари иштирокида замонавий бошқарув тизимлари жорий қилинади. Жумладан, тармоқларни автоматик бошқарувчи SCADA тизими ўрнатилади, 3 500 км ичимлик суви тармоғи GIS харитаси ишлаб чиқилади, 3 100 та ҳисоблагич, 15 та оқим назорати ускунаси ўрнатилади. 450 нафар маҳаллий мутахассис хорижий тажриба асосида малака оширади. 

Иккинчи босқичда эса “Swiss Challenge” тамойилига кўра тендер асосида танлаб олинган хорижий ҳамкор билан давлат-хусусий шериклик (ДХШ) шартномасига асосан тармоқларни бошқариш ва кенгайтириш ишлари олиб борилади. Натижада сув таъминоти тўлиқ хусусий шерикка ишониб топширилади ва аҳолининг ичимлик суви билан қамрови 90 фоизгача етказилади.

Жорий йил давомида ичимлик суви ва оқова хизматларини кенгайтириш учун 7 триллион сўм миқдорида маблағ ўзлаштирилиши белгиланган (шундан 1,1 триллион сўм бюджетдан, 454 миллион AҚШ доллари халқаро молия институтларидан). Бу маблағлар ҳисобига 23 та сув иншооти, 139 та сув тарқатиш ва сув кўтариш станцияси, 2 140 км тармоқ барпо этилади, 225 минг сув ҳисоблагич ўрнатилади.

Натижада 712 минг аҳоли илк бор ичимлик сувига уланади, 135 минг хонадон оқова сув тизимига боғланади. Ичимлик суви таъминоти 82,8 фоизга, оқова сув қамрови эса 22,3 фоизга етади.

Сув инфратузилмасини самарали бошқаришда рақамлаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада 2025-2029 йилларда Осиё тараққиёт банки иштирокида 125 миллион долларлик “Иқлим технологиялари орқали сув ресурсларини бошқаришни яхшилаш” лойиҳаси асосида қуйидаги ишларни амалга ошириш мақсад қилинган. Жумладан, 4 838 та ультратовушли ҳисоблагич, 2 861 та маълумот узатиш ускунаси ўрнатилиши, 80 минг километрга яқин ичимлик ва оқова сув тармоқлари ҳамда 12,7 мингта иншоотнинг геоахборот тизими (GIS) жорий этилиши, 15 та маълумот маркази ташкил этилиши кўзда тутилган.

Таъкидлаш лозим, бу орқали республикада ягона ситуацион марказ ва ҳудудларда маълумотлар марказлари очилади ҳамда ичимлик суви аниқ ҳисоб-китоби, авариялар назорати тўлиқ йўлга қўйилади. Сувнинг техник йўқотишлари аниқ ўлчанади ва йўқотиш даражаси умумий ҳисобда 5 фоизга қисқартирилади. 

Оқова сув тизимларининг самарадорлигини ошириш ва экологик хавфсизликни таъминлаш мақсадида Бирлашган Aраб Aмирликларининг “Envirol” компанияси билан келишувга эришилган. Келишувга кўра, компаниянинг 50 миллион AҚШ долларилик инвестицияси эвазига Тошкент шаҳридаги умумий овқатланиш шохобчаларида ёғ тутгич ускуналари ўрнатилади ва уларда йиғилган чиқинди ёғлар тўпланган ҳолда лойиҳа доирасида қуриладиган янги қайта ишлаш корхонасига йўналтирилади. Қайта ишлаш корхонасида ушбу чиқинди ёғлардан кир совун ва ёқилғи-мойлаш материаллари ишлаб чиқарилади. Бу нафақат сув иншоотларининг юкламасини камайтиради, балки иқтисодий ва экологик самарадорликни оширади.

Мухтасар айтганда, Ўзбекистонда сув инфратузилмасини модернизация қилиш йўналишида олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотлар, халқаро ҳамкорлик ва илғор технологияларнинг жорий этилиши натижасида аҳоли ҳаёт сифати тубдан яхшиланмоқда. Бу эса мамлакатнинг барқарор экологик ва иқтисодий ривожланишига хизмат қилувчи муҳим омил бўлиб қолмоқда. 

Аҳмад Сувонқулов,

“Ўзсувтаъминот” АЖ бошқаруви

 раиси вазифасини бажарувчи.

ЎзА

German
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонда сув инфратузилмаси: тизимли ислоҳотлар ва келажак режалари