Ўзбекистонда алоқа операторлари сохта рақамлар орқали қилинаётган қўнғироқларни автоматик тарзда блоклайдиган “anti-spoofing” тизимини жорий этди. Бу ҳақда Beeline, Mobiuz операторлари хабар берди. Янги тизим Рақамли технологиялар вазирлиги ташаббуси билан ишлаб чиқилган.

Янги тизим орқали, агар қўнғироқ хориждан қилинса, аммо рақам маҳаллий — масалан, +998 коди билан бошланса, тизим бу мос келмаслигини аниқлаб, қўнғироқни автоматик тарзда тўсади. Шу йўл билан фирибгарлар энди хориждан ўзини Ўзбекистон абоненти сифатида кўрсатиб, фуқароларни чалғита олмайди.

«Anti-spoofing» хизмати абонентлар учун бепул ва автоматик равишда фаоллаштирилган. Яъни фойдаланувчига ҳеч қандай қўшимча ҳаракат талаб этилмайди. Ҳимоя тизими аллақачон ишлаяпти.

“Mobiuz” маълумотига кўра, тизим 2025 йил сентябридан буён фаолиятда ва бир ой ичидаёқ фирибгарлардан келаётган минглаб қўнғироқлар абонентларга етмасдан блокланган.

М.Ҳожиакбарова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонда сохта рақамлардан бўладиган телефон қўнғироқлари автоматик блокланади