Бугун Ўзбекистон иқтисодий жиҳатдан жадал ривожланиб бораётган мамлакатлар қаторидан жой олмоқда.

Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилаётган стратегик режалар мамлакатда рақобатдош, экспортбоп ҳамда импорт ўрнини босувчи, юқори қўшимча қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқарилишига, шунингдек саноатнинг барқарор ва мутаносиб равишда ўсиши ҳамда ишлаб чиқариш қувватларини модернизациялаш, технологик янгилаш ва йирик-йирик саноат корхоналарини яратишни мақсад қилинган. Табиийки, бу ҳозирги куннинг талабидир.

Ўзбекистонда 2021 йилдаги асосий иқтисодий ислоҳотлар «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили» Давлат дастури асосида изчил амалга оширилди. Иқтисодиётни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари Давлат дастурининг 93 та бандини ўз ичига қамраб олганлиги ушбу йўналишнинг нақадар муҳим аҳамиятга эга эканлигини кўрсатади. 

2021 йилда саноат соҳасининг жадал суръатлар билан ривожланиши Ҳукуматимиз томонидан олиб борилаётган иқтисодий ислоҳотлар маҳсулидир десак, асло муболаға бўлмайди.

Хусусан, саноат соҳасини ривожлантиришга оид кўплаб норматив ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди ҳамда амалга оширилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Заргарлик саноатини янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори билан заргарлик соҳасидаги ишлаб чиқарувчилар учун кумуш маҳсулотини сотиб олиш борасида тўловларнинг муддатини узайтириш каби имкониятлар яратилган.

Вазирлар Маҳкамасининг «2021 йилда ҳудудий ва республика тармоқлараро саноат ярмаркаларини ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан Республиканинг барча вилоятларида «Ҳудудий саноат ярмаркаси ва кооперация биржаси» ташкил этиш режа-графиги тасдиқланди. Мазкур режа-график асосида Навоий, Хоразм ва Бухоро вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида «Ҳудудий саноат ярмаркаси ва кооперация биржаси» ўтказилди. Ушбу ҳудудий ярмаркаларда қиймати 2 150,1 млрд. сўмлик жами 2 210 та шартнома имзоланди. Шундан, Навоий вилоятида 421,1 млрд. сўмлик 1 336 та, Хоразм вилоятида 70,3 млрд. сўмлик 289 та, Бухоро вилоятида 1 057,5 млрд. сўмлик 294 та ва Қорақалпоғистон Республикасида 601,2 млрд. сўмлик291 та маҳсулот харид қилиш бўйича шартномалар тузилди.

Бундан ташқари, ярмаркалар давомида 308 хил турдаги маҳсулотларни келгусида ишлаб чиқаришни ўзлаштиришга қаратилган жами 446 та меморандумлар имзоланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ҳудудларнинг саноат салоҳиятини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони қабул қилинди. Фармон маҳаллий саноат тармоқларини жадал ривожлантиришга кўмаклашувчи яхлит тизимнинг яратилиши, шунингдек ҳудудларнинг саноат салоҳиятини оширишга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир. Ҳужжатнинг 13-бандига асосан, Электрон кооперация порталининг фаолияти Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига ўтказилди. 

Шу билан бирга, ҳудудий ва республика тармоқлараро саноат ярмаркаларини ташкил этиш Вазирлар Маҳкамасига юклатилди.

ЎЗБEКИСТОН САНОАТИНИНГ ЎСИШ СУРЪАТЛАРИ 

Таъкидлаш жоизки, 2021 йилда республика корхоналари томонидан 451,6 трлн. сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди (2020 йилга нисбатан 108,7 фоиз кўп). Саноат ишлаб чиқариш таркибида энг катта улуш ишлаб чиқарадиган саноат ҳиссасига тўғри келиб, унинг саноат ишлаб чиқаришидаги улуши жами 83,0 фоизни ташкил этди.

Жумладан, соҳалар кесимида, тоғ-кон ва очиқ конларни ишлаш саноати 42,9 трлн. сўмни ёки жами саноат ишлаб чиқариш ҳажмининг 9,5 фоизни, ишлаб чиқарадиган саноат 375,0 трлн. сўмни ёки жами саноат ишлаб чиқариш ҳажмининг 82,7 фоизни, электр, газ, буғ билан таъминлаш ва ҳавони кондициялаш 30,8 трлн. сўмни ёки жами саноат ишлаб чиқариш ҳажмининг 6,8 фоизни ва сув билан таъминлаш, канализация тизими, чиқиндиларни йиғиш ва утилизация қилиш 2,9 трлн. сўмни ёки жами саноат ишлаб чиқариш ҳажмининг 0,7 фоизни ташкил қилди. 

2020 йил ҳолатига нисбатан, 2021 йилда тоғ-кон саноати ва очиқ конларда ишлаш – 10,7 фоизга, ишлаб чиқарадиган саноат – 8,2 фоизга ҳамда электр, газ, буғ билан таъминлаш ва ҳавони кондициялашнинг – 13,0 фоизга ўсиши кузатилди. Бундан кўриниб турибдики, тоғ-кон ва очиқ конларни ишлаш саноати соҳасида энг юқори ўсиш кузатилган. Албатта, ушбу ўсиш суръати соҳада олиб борилаётган модернизация ишлари ҳамда ислоҳотлар маҳсули ҳисобланади.

ОЛМАЛИҚ КОН-МEТАЛЛУРГИЯ КОМБИНАТИНИНГ АҲАМИЯТИ

Мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган саноат маҳсулотининг 7 фоизи, экспорт ҳажмининг 15 фоизи Олмалиқ кон-металлургия комбинати ҳиссасига тўғри келади. Сўнгги йилларда илм ва технологияга катта маблағ йўналтирилгани натижасида янги конлар топилиб, ишлаб чиқариш ҳажми янада ошди.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 мартдаги қарорига мувофиқ, комбинатда «Ёшлик-1» конини ўзлаштириш бўйича 5 млрд. 122 млн. долларлик мегалойиҳа амалга оширилмоқда.

Кон йилига 65 млн. тонна маъдан қазиб олиш қувватига эга. Унда олтин, мис, кумуш, молибден, селен каби 13 турдаги нодир металлар бор. Уларни қайта ишлаш учун Олмалиқ кон-металлургия комбинатида 3-мис бойитиш фабрикаси қурилмоқда.

2017 йилда 3 млн куб метр кон ишлари бажарилган эди. Кейинчалик қиймати 415 млн. долларлик 570 дан зиёд замонавий техникалар олиб келингач, самарадорлик ўн карра ошди. Эндиликда иш ҳажми йилига 40 млн. куб метрни ташкил этмоқда.

Лойиҳа доирасида, шунингдек оҳак заводи, 650 мегаваттли электр тармоғи ва бошқа инфратузилма объектлари барпо этилиши режалаштирилган. Бунда қарийб 6 минг иш ўрни яратилади.

Эътироф этиш жоизки, 2021 йилнинг 29 июль куни Олмалиқ кон-металлургия комбинатининг 3-мис бойитиш фабрикасига тамал тоши қўйилди. Лойиҳанинг қиймати 2 млрд. доллар бўлиб, бугунги кундагача 861 млн. доллар ўзлаштирилган. Лойиҳалаштириш ишларига Италиянинг «Wood» ҳамда Буюк Британиянинг «Technip Energies» компаниялари жалб этилган. Ушбу иншоотни 2023 йил якунига қадар ишга тушириш кўзда тутилган. Мазкур ишларнинг амалга оширилиши тоғ-кон саноатида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижасидир.

МИС КЛАСТEРЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛМОҚДА

Бугунги кунда мисни қайта ишлаш ва юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича қиймати 76 млн. долларлик 22 та лойиҳа шакллантирилди. Шунингдек, давлат раҳбарининг Жанубий Кореяга давлат ташрифи чоғида Тошкент вилоятида Яримўтказгичлар ва электроника кластерини ташкил этиш режалаштирилди. Бу борада ишларни жадаллаштириш, электр техникаси, энергетика, автомобиль саноати учун талаб юқори бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича кенг кўламли ишларнинг амалга оширилиши мақсад қилинган.

КИМЁ САНОАТИДАГИ ИСЛОҲОТЛАР

Кимё саноатида сўнгги беш йилда умумий қиймати 2 млрд. 100 млн. долларлик 16 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилиб, 3 мингта янги иш ўрни яратилди. Соҳага жалб қилинган хусусий сектор томонидан 45 млн. долларга тенг 8 та лойиҳа ишга туширилди.

Сўнгги беш йилда кимё саноатида ишлаб чиқариш 1,5 баробарга, экспорт ҳажми 190 млн. доллардан 310 млн. долларга ошди. Корхоналарнинг соф фойдаси 8 баробардан ортиб, 2021 йил якуни билан 1 трлн. сўмдан ошди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 февралдаги қарорига мувофиқ келгусида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Навоий ва Фарғона вилоятларида юқори қийматли товарлар ишлаб чиқаришга қаратилган 4 та технологик кимё кластерлари фаолиятини йўлга қўйиш режалаштирилган. Уларда углерод, полиефир ва ацетат толаси, поливинилацетат, калий нитрати каби 20 дан зиёд маҳсулот ишлаб чиқарилади.

2022 йилда кимё саноатида ишлаб чиқариш ҳажмини 12 трлн. сўмга, экспортни 380 млн. долларга етказиш режалаштирилганда. Соҳани рақамлаштириш, корхоналарда операцион харажатлар ва энергия сарфини қисқартириш орқали маҳсулот таннархини камайтиришга оид амалий ишлар олиб борилмоқда.

Шунингдек, умумий қиймати 740 млн. долларлик 4 та йирик лойиҳа бўйича қурилиш ишлари бошланиши кўзда тутилган. Шу билан бирга, 2022 йилда суюқ комплекс ўғитлар, карбамид формальдегид смоласи, гидроксипропил-метилцеллюлоза, кальций хлорид каби янги турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. 

Янги корхоналарни кадрлар билан таъминлаш мақсадида жорий йилда 6 минг нафар олий ва ўрта бўғин мутахассисларини тайёрлаш кўзда тутилган. Тармоқдаги 6 та корхона негизида ўқув марказлари ҳамда Чирчиқ шаҳрида ишчи-мутахассислар тайёрлаш мажмуасини ишга тушириш белгиланган. Бу эса мамлакатимиз иқтисодиётининг мустаҳкамланишига ҳамда янги иш ўринлари яратилиши боис камбағалликни қисқартиришда ҳам муҳим роль ўйнайди.

«ГАЗНИ – СУЮҚЛИККА» ТEХНОЛОГИЯСИ

Қашқадарё вилояти Ғузор туманида қисқа вақтда гигант корхона –– синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқарадиган “Uzbekistan GTL” заводи қад ростлади. 

Бундай йирик мажмуа шу пайтгача жаҳонда фақат 4 та давлатда – Қатар, Нигерия, Жанубий Африка Республикаси ва Малайзияда барпо этилган.

Завод йилига 3,6 млрд. метр куб табиий газни қайта ишлайди, қиймати 1 млрд. доллардан зиёд бўлган 1,5 млн. тонна тайёр суюқ маҳсулотлар ишлаб чиқарилади, шунингдек, 307 минг тонна авиакеросин, 724 минг тонна дизель ёқилғиси, 437 минг тонна нафта, 53 минг тонна суюлтирилган газ тайёрлаш қувватига эга. Ушбу маҳсулотлар ҳисобига, йилига 500 млн. долларлик импорт ўрни қопланади, 200 млн. долларлик экспорт ва 2 трлн. сўмлик солиқ тушумлари таъминланади. Яна шундай технологик имконият борки, мажмуа бешта режимда ишлай олади. Қайси маҳсулотга кўпроқ буюртма бўлса, шунга мослашиб, ўша товар ҳажми оширилади. Завод ишга тушганидан кейин жами 1 минг 300 та мутахассис юқори даромадли, доимий иш ўрнига эга бўлади.

Халқаро энергетика агентлиги ҳисоб-китобларига кўра, GTL маҳсулотларини ишлаб чиқариш 2030 йилга бориб 2 баробар ўсади. Шу боис янада юқори қўшилган қийматли бошқа турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳам режалаштирилган. Жумладан, завод негизида алкил-бензол, бутен ва гексен, синтетик мойлар, малеин ангидрид, эмульсион қўшимчалар, катализаторлар каби маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича қиймати 620 млн. доллар бўлган 6 та лойиҳа амалга оширилиши мўлжалланган. Бу ярим тайёр маҳсулотлар кимё ва маиший кимё, текстиль, чарм ва мебель, қурилиш материаллари ва электротехника каби соҳаларда кенг қўлланилади.

КEЛГУСИ БEШ ЙИЛДА КЎЗДА ТУТИЛГАН АСОСИЙ ИСЛОҲОТЛАР

Келгуси йилларда «Хомашёдан – тайёр маҳсулотгача» тамойили асосида драйвер соҳаларда кластер тизими ривожлантирилади. Бунда:

- ЯИМ ҳажми 1,6, саноат ҳажми 1,4 баробар оширилади;

- «драйвер» соҳалар ривожлантирилади;

- саноат кластерлари тизими ривожлантирилади;

- мис ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажми 2 марта кўпаяди;

- Навоий, Олмалиқ ва Бекобод металлургия корхоналарида қатор йирик лойиҳалар амалга оширилади;

- табиий газни қайта ишлаш 8 фоиздан 20 фоизга етказилади;

- кимё технологияси кластерлари ташкил этилади;

- кимё соҳасида илмий ва таълим кластери ташкил этилади;

- ерости бойликларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари пасайтирилади;

- ерости бойликларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари пасайтирилади.

ХУЛОСА ЎРНИДА

Ҳар бир мамлакат ўзининг иқтисодий ривожланиш стратегиясини белгилаган ҳолда ислоҳотларни амалга оширади. Шундай экан, Ўзбекистон ҳам ўз стратегик режалари асосида иқтисодий ривожланишни давом эттираётганлиги халқ манфаати ва фаровонлиги учун қўйилаётган муҳим қадамдир. Ушбу амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, яъни саноат соҳасидаги модернизация жараёнлари мамлакат иқтисодиётини мустаҳкамлашга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир. Саноат соҳасининг ривожланиши нафақат мамлакат иқтисодиётини мустаҳкамлайди, балки мамлакатда иш ўринлари яратилиши ҳамда маҳсулотларнинг жаҳон бозорларига чиқиб боришини ҳам таъминлайди. Мазкур янгиланишлар яъни янги-янги саноат корхоналарининг ташкил этилиши мамлакат келажагини ҳам белгилаб беради. 

Искандар ЎРОҚБОЕВ,

«Тараққиёт стратегияси» маркази

бош мутахассиси

Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонда саноат соҳаси: имкониятлар ва истиқболлар