Ўзбекистонда олтин қуймалари нархи жаҳон бозоридаги котировкаларнинг кескин пасайиши ортидан арзонлашди. Бу ҳақда Марказий банк маълум қилди.

Марказий банкнинг 22 октябрь куни эълон қилган маълумотига кўра, 1 грамм олтин нархи 1 миллион 666 минг 523 сўмни ташкил этмоқда. Бу бир кун ичида 73 минг сўмдан зиёд пасайишни англатади.

Шу билан бирга, 5 граммли олтин қуймаси нархи 8,32 миллион сўмгача тушиб, бир кунда тахминан 367 минг сўмга арзонлашди.

Маълумот ўрнида айтиш жоиз, 21 октябрь куни Нью-Йорк товар биржасида (СОМEХ) олтиннинг бир троя унцияси нархи 4 минг долларгача пасайди — бу 2020 йилдан буён кузатилган энг катта бир кунлик пасайиш бўлди. Бир кун олдин унция нархи 4,38 минг долларга етган эди.

22 октябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, СОМEХ биржасида бир троя унцияси 4,16 минг доллар, яъни 1 грамм олтин 133,76 доллардан баҳоланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Марказий банки 2020 йилдан буён олтин қуймаларини аҳолига сотишни амалга ошириб келмоқда. Қуймалар 999,9 пробали соф олтиндан тайёрланиб, 5, 10, 20, 50 ва 100 граммлик форматларда сотувга чиқарилади.

Ш.Маматуропова,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонда олтин қуймалари нархи пасайди