Ўзбекистон миллий метрология институтида “COOMETнинг энг яхши ёш метрологи” XI халқаро танлови бўлиб ўтди.

Ўзбекистон миллий метрология институти томонидан ташкил этилган бу йилги танловнинг ўзига хос жиҳати шундаки, унда нафақат COOMETга аъзо мамлакатлар, балки бошқа минтақавий метрология ташкилотларига аъзо давлатлардан ҳам ёш олим ва мутахассислар иштирок этди.

Шунингдек, бу йилги танловда COOMETга аъзо давлатлар -  Озарбайжон, Беларусь, Қозоғистон, Россиядан ёш мутахассислар, Ўзбекистон номидан Тошкент давлат техника университети, Андижон давлат техника университети ва Ўзбекистон миллий метрология институти вакиллари иштирок этмоқда.  

“COOMETнинг энг яхши ёш метрологи” халқаро танлови — илмий даражаси ва лавозимидан қатъи назар, COOMETга аъзо мамлакатлар миллий метрология институтлари ҳамда бошқа метрология муассасаларида фаолият юритаётган 35 ёшгача бўлган ёш мутахассислар ўртасида ҳар икки йилда бир маротаба ўтказиладиган нуфузли илмий тадбир ҳисобланади.

Тадбирда 15 нафар экспертдан иборат илмий қўмита иштирокчиларни баҳолайди.  

—Бу нуфузли халқаро танлов Ўзбекистонда илк бор ташкил этилмоқда. Ушбу халқаро танловнинг мамлакатимизда ўтказилиши, Ўзбекистоннинг метрология соҳасидаги халқаро нуфузини оширишга хизмат қилади, — дейди Ўзбекистон миллий метрология институти директори Лазизбек Саидорипов. — Қолаверса, ёш метрологларимизга халқаро миқёсда ўз салоҳиятини намоён этиш имконини беради. Танлов инновацион илмий изланишлар ва ҳамкорлик лойиҳаларини ривожлантиришга замин яратади.

Маълумот ўрнида айтиш жоиз, ушбу танлов 2013 йилдан бошлаб мунтазам ўтказиб келинмоқда. Тадбир давомида иштирокчилар ўз илмий ишларини икки тилда — рус ва инглиз тилларида тақдим этди. Танловда илмий ҳамда амалий йўналишлар бўйича энг илғор лойиҳалар баҳоланди.

Танловнинг асосий мақсади ёш метрологларнинг халқаро илмий ҳамжамиятдаги фаол иштирокини таъминлаш, уларнинг илмий изланишлари ва ютуқларини эътироф этиш, шунингдек, COOMET мамлакатлари ўртасида тажриба алмашишни йўлга қўйишдан иборат.

Шу билан бирга, танлов, ёш мутахассисларнинг халқаро ва минтақавий ҳамкорликдаги фаоллигини ошириш, илмий фаолиятда салмоқли натижаларга эришган ёш метрологларни рағбатлантириш, метрология соҳасида илғор технологияларни ўрганиш ва қўллашни кенгайтириш, COOMET аъзолари ўртасидаги илмий-техникавий ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилди.

Танлов натижалари бўйича ғолиблар COOMET Президенти томонидан махсус совғалар ва пул мукофотлари билан тақдирланди.  

[gallery-26171]

Шунингдек, “Энг яхши инглиз тилидаги тақдимот”, “Илмий метрология бўйича энг яхши иш”, “Амалий метрология бўйича энг яхши иш” каби махсус номинациялар ҳам белгиланган.

Тадбир доирасида илмий тақдимотлар, панель муҳокамалар, COOMETнинг истиқболдаги илмий лойиҳаларига бағишланган давра суҳбатлари, шунингдек, Ўзбекистоннинг метрология инфратузилмаси билан таништирувчи амалий экскурсиялар ташкил этилди.

Танлов натижаларига кўра тақдим этилган илмий ишлар тўплами COOMET нашрларида чоп этилади.  

Шаҳноза Маматуропова,

Рустам Назарматов (сурат), ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонда илк бор “COOMETнинг энг яхши ёш метрологи” халқаро танлови ўтказилди