Ватанимиз тарихидаги 16 март санаси билан боғлиқ айрим воқеалар баёни.

1405 йил (бундан 620 йил олдин) – Амир Темурнинг васиятига мувофиқ унинг йигирма тўққиз ёшли набираси, валиаҳд шаҳзода Пирмуҳаммад Мирзони тахтга ўтқизиш тарафдорлари кучли бўлса-да, бироқ соҳибқироннинг бошқа набираси, йигирма бир ёшли Халил Султон Самарқандни эгаллади. У мамлакатни 1405–1409 йиллар давомида бошқарди.

Гарчи Амир Темурнинг ўртанча ўғли Мироншоҳ ҳамда Хуросон ноиби – оқил ва тадбиркор кенжа ўғли Шоҳруҳ мирзолар ҳали ҳаёт бўлсалар-да, Соҳибқирон ҳаётлик чоғидаёқ ўзига валиаҳд этиб оқил ва ботир набираси – ўша вақтлардаги Ҳиндистон ва Кобул вилоятларининг ҳукмдори Пирмуҳаммадни тайинлаган эди. Афсуски, темурийлар тахти Пирмуҳаммадга насиб этмади.

1540 йил (бундан 485 йил олдин) – Бухоро хони Убайдуллахоннинг вафотидан кейин Кўчкунчихоннинг ўғли Абдуллоҳ Султон (Абдуллахон I) ёш жиҳатдан энг каттаси бўлгани учун шайбонийларнинг улуғ хони – хонлар хони бўлди. Унинг ҳукмронлиги 6 ой давом этди.

Маълумот ўрнида қайд этиш жоизки, шайбонийларнинг давлат бошқарувида дастлаб анъанавийлик сақланди. Олий ҳукмдорлик, яъни хонлик отадан болага эмас, балки сулоланинг ёши энг катта вакилига ўтган. Бироқ XVI асрнинг 40-йилларидан бошлаб ўзаро низолар оқибатида бу анъана бузилди. Энди тахт отадан болага мерос бўлиб ўтадиган бўлди.

1711 йил (бундан 314 йил олдин) – ўттиз ёшли Бухоро хони Убайдуллахон II сарой фитнаси натижасида Бухоронинг Пири Мирза чорбоғида ўлдирилди. У Бухоро яқинида – Баҳоуддин мажмуасидаги Дахмаи шоҳонда отаси Субҳонқулихон қабри ёнида дафн этилган.

Убайдуллахон II давлатнинг иқтисодий негизини мустаҳкамлашга қаратилган чоралар кўрган. Аввало у маъмурий соҳада ислоҳотлар ўтказиб, давлатни бошқаришга ўрта табақа: хунармандлар ва савдогарларни жалб қилган. У ҳатто марказий ҳокимиятни кучайтириш учун йирик ер эгаларининг имтиёзларини қисқартирган. Убайдуллахон II мамлакатда ободончилик ишларига эътибор қаратган. 

1857 йил (бундан 168 йил олдин) – Бухоро амири Абдулаҳадхон Кармана шаҳрида таваллуд топди (баъзи адабиётларда унинг 1859 йил туғилгани қайд этилган). Абдулахаднинг болалик ва ўсмирлик йиллари Карманада ўтган. У бу ерда илк таълимни олади, форс ва араб тилларини ўрганади. Абдулаҳаднинг тарбиячиси Ҳамид Маъқул таъсирида унда адабиётга, хусусан, шеъриятга қизиқиш пайдо бўлади. Бухоролик шоир қори Рахматулло Возеҳ (1818–1894) “Тухфат ул-аҳбоб фит тазкират ул-асҳоб” асарида амир Абдулаҳад “Ожиз” тахаллуси билан шеърлар ёзгани ҳақида маълумот бериб, шеърларидан намуналар келтиради. Абдулаҳад 1875 йилда отаси Амир Музаффар томонидан Кармана вилоятига ҳоким қилиб тайинланади. У 1875 – 1885 йилларда Кармана ҳокими лавозимида фаолият кўрсатиб, давлатни бошқаришда катта тажриба тўплайди.

Абдулаҳадхон 1885 – 1910 йилларда Бухоро амирлигини бошқарди. Унинг даврида Россия империяси ҳукумати Бухорода рус сиёсий агентлигини таъсис этиб, Туркистонни, жумладан Бухоро амирлигини хомашё базасига айлантириш ва бу ердаги бойликларни Россияга ташиб кетиш мақсадида Амударёга кўприк қурди, Чоржўй-Самарқанд темирйўлини ўтказди. Шунингдек Абдулаҳадхон даврида жадидчилик ҳаракати кучайди.

1906 йил (бундан 119 йил олдин) – Ўзбекистон халқ артисти, қўшиқчи ва раққоса, балетмейстер, ўзбек профессионал рақси асосчиларидан бири Тамарахоним (Тамара Петросян) таваллуд топди (вафоти 1991 йил).

1918 йил (бундан 107 йил олдин) – Туркистон республикаси ҳукуматининг “Нефть ва кўмир саноати корхоналарини национализация қилиш тўғрисида”ги декрети қабул қилинди. 

1918 йил (бундан 107 йил олдин) – Туркистон халқ комиссарлари советининг буйруғи билан Тошкентда Туркистон халқ университети ташкил этилди. Мазкур университет фақат рус ва рус тилида сўзловчи аҳолининг олий таълимга бўлган эҳтиёжини қондириши кўзда тутилган эди. Жадидларнинг ўзбек ва бошқа маҳаллий халқлар учун университет ташкил этиш борасидаги уринишларига йўл берилмаган. Шундай шароитда Мунаввар қори Абдурашидхонов 9 апрель куни жадидларнинг бир гуруҳини тўплаб, университет очиш ғоясини олға сурган, унинг бошчилигида тўққиз кишидан иборат “Мусулмон халқ дорилфунунининг ташкилот комиссияси” тузилди.

1992 йил (бундан 33 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Райёсатининг “Хорижий элларда бедарак йўқолган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг тақдирини аниқлаш, уларни озод этиш ва ватанига қайтариш борасидаги чора-тадбирларни фаоллаштириш ҳақида”ги қарори қабул қилинди. Қарорга биноан 1979 йилдан 1989 йилгача бўлган давр ичида Афғонистон Республикаси ва бошқа мамлакатларда асир тушиб қолган ёки бедарак йўқолган фуқароларни қидириш ва озод қилиш ҳамда Ватанига қайтариш бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Комиссиясининг шахсий таркиби тасдиқланди.

1992 йил (бундан 33 йил олдин) – Тошкентда биринчи хорижий элчихона – Америка Қўшма Штатларининг элчихонаси очилди. Очилиш маросимида АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси ходимлари, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги раҳбарияти, давлат муассасалари вакиллари, хорижий ва маҳаллий журналистлар иштирок этдилар. АҚШ мустақил Ўзбекистонда дипломатик фаолиятини бошлаган биринчи давлат бўлди. АҚШнинг Ўзбекистондаги биринчи Муваққат Ишончли вакили америкалик дипломат Майкл Мозер эди.

1992 йил (бундан 33 йил олдин) – Ўзбекистон Греция Республикаси ва Мексика Қўшма Штатлари билан дипломатия муносабатларини ўрнатди.

2004 йил (бундан 21 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Кинематография соҳасида бошқаришни такомиллаштириш тўғрисида”ги фармони қабул қилинди. Мазкур фармонга асосан “Ўзбеккино” давлат-акциядорлик компанияси “Ўзбеккино” Миллий агентлиги этиб қайта ташкил этилди.

2017 йил (бундан 8 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Шошилинч тиббий ёрдамни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ва “Шошилинч тиббий ёрдам хизматининг фаолиятини ташкил этишни янада такомиллаштириш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

2018 йил (бундан 7 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Футболни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

2020 йил (бундан 5 йил олдин) – Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинди. Мазкур қонун билан аҳолини рўйхатга олишнинг асосий принциплари, ушбу соҳадаги ваколатли органларнинг ваколатлари белгиланди. Қонун 31 моддадан иборат.

2020 йил (бундан 5 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ноширлик ва матбаа соҳасини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Қарорга кўра, 2020 йилнинг 1 июлидан бошлаб ноширлик фаолиятини лицензиялаш ҳамда матбаа фаолиятини амалга ошириш учун рухсат бериш тартиблари бекор қилинди, ноширлик ва матбаа фаолиятини бошлаганлик ҳақида ваколатли органни хабардор этиш тизими жорий этилди.

2021 йил (бундан 4 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Термиз давлат университетининг Педагогика институти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”, “Қарши давлат университетининг Педагогика институти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” қарорлари қабул қилинди.

Алишер ЭГАМБЕРДИЕВ тайёрлади, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонда биринчи бўлиб ўз элчихонасини очган давлатни биласизми?